Қирғизистонлик аёл собиқ эрига қасдлашиб бир ёшли қизини калтаклагани учун жиноят иши қўзғатилди

Жалолободга кириш йўли . Drive2.ru сайти фотосурати

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида истиқомат қилувчи аёлга нисбатан бир ёшли қизчасини калтаклагани боис жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда 11 июнь куни Turmush нашри хабар берган.

Жиноят иши Қирғизистон Жиноят кодексининг 143 -(“қийноқлар”) моддаси бўйича қўзғатилган. Аниқланишича, 28 ёшли аёл 9 июнь куни собиқ эрига қизини бўғиб, калтаклаётгани акс этган видеони жўнатган. Боласини калтаклаётган аёл қизига: “Даданг сен ҳақингда қайғуришни истамаяпти, пул жўнатмаяпти. Сени деб мен тиланчига айланиб қолдим”, дея гапиргани эшитилган.

Қизчанинг отаси Ўзбекистон фуқароси бўлиб, айни пайтда Россияда яшаяпти. Аёл қизини калтаклашидан олдин эри билан телефон орқали сўзлаша туриб, жанжаллашиб қолган.

Жорий йилнинг апрель ойида ҳам худди шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ижтимоий тармоқларда эркак одам ўғил боланинг жисмоний машғулотни бажаришни истамагани учун қирғиз тилида сўкаётгани акс этган видео тарқалган эди. Йиғлаётган аёл ўғлидан дадангни айтганини қилгин, дея илтимос қилар эди. Видео кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Аниқланишича, бу қирғизистонлик эркак оиласи билан Россияга кўчиб келган экан. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Қийноққа солиш” ва “балоғатга етмаган болани тарбия қилиш мажбуриятларини бажармаслик” моддалари билан жиноят иши қўзғатдилар, боланинг отаси ҳибсга олинди.

Жанжалдан сўнг интернетда боланинг бобоси ва онаси ваниҳоят, отасининг ўзи мурожаат билан чиқдилар. Бобо қўрқадиган ҳеч қанақа иш бўлгани йўқлигига ишонтирмоқчи бўлди. Она агар эрини қамаб қўйишса, ўзи ёлғиз болаларини боқа олмаслигини билдирди. Боланинг отаси эса: “Боласини урмаган одам борми, ким боласнинг ёмон бўлишини истайди. Мен бировнинг боласини урганим йўқ”, деб билдирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди