Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мушукларни қўлқоп билан силашни тавсия қилмоқда

Freepik.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда уяли алоқа операторларининг абонентларига Соғлиқни сақлаш вазирлигидан “Уй ҳайвонларига қўлқопсиз қўл тегизманг”, мазмунидаги тавсиялар битилган СМСлар кела бошлади, дея хабар беради ЎзА.

Уй жониворлари орасида ваҳима ва саросима кўтарилишининг олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиология осойишталиши агентлигининг раҳбари Баҳром Алматов “хабарномаларнинг юборилиши бу шахсий гигиенага қатъий амал қилишнинг тавсияси, холос” ва унинг коронавирус пандемияси билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги йўқ, — дея билдирди.

“Коронавирусни тарқатувчи табиий манба – бу кўршапалаклар. Коронавирусни ташувчи кўршапалакларнинг тури бизнинг минтақамизда учрамайди. Бироқ биз уй жониворлари инфекияларнинг ташувчилари бўлиб қолишлари мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Уй жониворларидан эхинококк, паразитар касалликлар ва гижжа каби касалликларини, ошқозон инфекция касалликларини юқтириб олиш мумкин”, — деди Алматов.

Тиббиётчилар ўзбекистонликларга бу ҳақда нега энди айнан SARS-COV-2 пандемияси пайтида эслатишга қарор қилганлари борасида Алматов аниқлик киритмади. Шу билан бирга, у республикада озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш бўйича умумий овқатланиш корхоналарининг фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.

“Карантин пайтида кўчаларда ушбу муассасалар тайёрлаб сотаётган овқат қолдиқлари билан озуқаланаётган уй ҳайвонлари санғий бошлади”, — дея тушунтирди Ўзбекистоннинг бош санитар врачи.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 13 апрель куни кечқурун республикада коронавирус юқтириб олинишининг тасдиқланган ҳолати 998 тага етди. Соғайиб кетган беморлар – 85 кишини, вафот этганлар тўрт кишини ташкил этмоқда. Айни кунларда 80,3 мингдан зиёд одамлар карантинга олинган, улардан 57,6 минг киши – уйларида ва 22,7 минг киши – стационарда сақланмоқда.

Гарчи ҳозирча уй жониворлари COVID-19 инфекциясини одамларга юқтиришлари мумкинлиги исботланмаган бўлса ҳам, дунё бўйича ушбу ташхис билан касалхонага ётқизилган одамларга қарашли уй жониворларида коронавирус юқтириб олишнинг бир неча ҳолатлари аниқланди.

Ҳайвонот олами ҳимоячилари уй ҳайвонлари коронавирус ташувчиси бўлиши мумкин, деган гапга ишониб, ўзларига қарашли жониворларини кўчага ҳайдаб чиқараётган одамларнинг сони тобора кўпайиб бораётганини қайд этмоқдалар. Свердлов вилоятидаги “Зоозащита” (“Зоомуҳофаза”) хайрия жамғармасининг раиси Анна Яковлева РИА Новости агентлигига маълум қилишича, ”сўнгги икки ҳафта ичида ижтимоий тармоқларда кўчада қолиб кетган ит ва мушуклар ҳақидаги эълонлар сезиларли даражада кўпайиб кетган”.

Олий тоифадаги ветеренар врач Михаил Шеляков жониворлар инфекция юқтиришнинг ташқи омили бўлиб қолишини истисно қилмаяпти: вирус, мисол учун, жониворнинг структураси жиҳатидан ғовак бўлган туклари орасида “яшириниб” олиши ва узоқ муддат давоми тирик қолиши мумкин. “Бироқ одам COVID-19 инфекциясини қўли теккан автомобиль эшигининг тортқичи ёки биров аксириб, вирусларини сачратиб кетган пальтоси орқали ҳам осонлик билан юқтириб олиши мумкин. Шундай қилиб, инфекция юқтиришнинг ташқи омили – долзарб муаммо бўлиб қолмоқда”, — дейди ветеринар.

Коронавирусга қарши кураш баҳонасида дайди жониворларга қарши кураш Туркманистонда фаоллашиб қолди. Бу мамлакатда мушукларни қандайдир янги заҳар воситасида қиришмоқда. Бу заҳарни еб қўйган мушук аввалига орқа оёғида тикка турадида, ўрнида қотиб ўлади.

Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 13 апрель куни кечқурун дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,9 миллион кишидан ошиб кетди, ўлганлар сони эса 118 мингдан зиёд.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ