Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини тартибга солувчи қонун лойиҳалари ва норматив актлар гендер ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилади. Бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомида кўзда тутилади, дея хабар беради ЎзА.
Барча ҳужжатлар худди эркакларнинг каби аёлларнинг тенг ҳуқуқлигини кафолатлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенглиги бўйича комиссияси “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ва шу жумладан, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари, муносиб иш ҳақи, таълим олиш, раҳбар лавозимларга тайинлаш соҳаларида гендер тенглиги масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини тузишни тавсия қилди.
Маслаҳат кенгашларининг тузилиши хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга, уларни қўллаш ва гендер масалаларини ҳал қилишда кўмак беради ва бу БМТ барқарор ривожланишининг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
Гендер тенглиги бўйича комиссия Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 7 март “Хотин-қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ тузилган. Унга Олий Мажлис Сенатининг раиси Танзила Норбаева раислик қилмоқда.
2019 йилда “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунлар қабул қилинган бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қонунларга мос келиши юзасидан текширувлар ташкил этилганди, 2020 йил 8 март кунига эса республикада аёлларни туман ҳокими этиб тайинлаш тўлқини ўтди.
Комиссия фаолияти натижаси сифатида республикада 197 та шелтерлар (инглиз тилида shelter — бошпана, макон) – зўравонликдан жабрланган шахслар учун реабилитация ва адаптация марказлари тузилганини қайд этиб ўтиш мумкин. Зўравонлик ва тазйиқлардан жабрланган хотин-қизлар бу ерда бепул юридик ёрдам оладилар ва судга мурожаат қилганларида, давлат божини тўлашдан озод этиладилар.