Ўзбекистонда маҳбусларга видеоалоқада мулоқот қилишга рухсат берилди

Podrobno.uz сайти фотосурати

2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда маҳбуслар учун регламентда кўрсатилган яқин қариндошлари билан узоқ ва қисқа муддатли учрашувларни масофавий видеоалоқа билан алмаштириш ҳуқуқи берилди. Ушбу жараён қамақхона раҳбарияти томонидан уюштирилиб, видеоконференция ҳимояланган канал орқали олиб борилади. Ўзбекистон Жиноий ижро кодексига киритилган ўзгартиришлар «Народное слово» газетасида чоп этилган.

Маҳбус, шунингдек, узоқ муддатли мулоқотни қисқа муддатли учрашув ёки телефон қўнғироғига алмаштириши мумкин. Бундай учрашув шакли қисқа муддатли учрашувдан воз кечишда альтернатив усул бўлади.

Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, вояга етмаган шахслар учун ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи одамлар билан учрашув ҳисобсиз равишда тақдим этилади. Турмадаги аёлларга ҳар йили беш кунга қадар ўз болалари билан учрашиш имконияти берилади. Колонияда жазо муддатини ўтаётганлар учун бу учрашувлар чекланмаган миқдорда бўлади.

Бундан ташқари, шахсий хавфсизлигига таҳдид сезган маҳбусларга пенитенциар муассасасининг хоҳлаган ходимига оғзаки ёки ёзма равишда арз қилиш ҳуқуқи берилди. Ариза махсус журналда қайд этилиб, уч кун ичида кўриб чиқилади. Бу даврда маҳбус хавфсиз жойга кўчирилади. Агар турма раҳбарияти маҳбус хавфсизлигини таъминлашдан бош тортса, у ҳолда маҳбус юқори инстанциядаги прокурор ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

Колониялардаги ётоқхоналарни тинтув қилиш ишлари маҳбус иштирокида, унга нисбатан махсус восита ва фисмоний куч ишлатишларсиз олиб борилади. Бундай тинтувларга тайёранаётган ёки амалга оширилган жиноятлар, шунингдек , тақиқланган предмет ва буюмларнинг сақланаётганлиги асос бўлиши мумкин.

Шунингдек, қонундаги ўзгартиришларда маҳбусларни раҳбатлантириш регламенти ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган. Бунинг учун қамоқхона маъмурияти ходимларидан тўртта одам, депутат, омбудсмен ва жамоат ташилоти вакилидан иборат саккизталик комиссия тузилади. Кенгаш қамоқ маъмурияти томонидан раҳбатлантиришга тақдим этилган номзодлар ишини йилда икки марта, байрам арафасида кўриб чиқади. Маҳбуслар учун бир неча рағбат турлари тақдим этилади: миннатдорчилик билдириш, озиқ-овқат сотиш олишга пул миқдорини кўпайтирилишидан тортиб, қўшимча учрашувлар берилиши ва яшаш шароитининг яхшиланишига қадар.

Жорий йил апрель ойида коронавирус пандемияси сабаб маҳбуслар вақтинча сўроқ қилиниш ва адвокатлар билан учрашишдан четлатилдилар. Лекин улар телефон орқали ҳимоячилари билан мулоқот қилиш имконига эга эдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ