Ўзбекистонда яқин йил давомида Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижро кодекслари қайта кўриб чиқилади ҳамда янги таҳрирларида қабул қилинади. Бу Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитасида кўзда тутилган, дея хабар беради Norma.
Жиняот кодексининг янги таҳрири жиноий жазоларнинг муқобил кўринишларини “рационал ва пропорционал” тарзда қўлланишини, жамият учун хавфсизлиги катта бўлмаган жиноятларни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига риоя қилинишини таъминлаши керак бўлади. Шунингдек, балоғатга етмаган, ёши улуғ қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладорлар ва ёлғиз васийларга нисбатан инсонпарварлик ёндашуви кўзда тутилмоқда. Янги кодексда террорчилик, экстремистик ва коррупциявий жиноятларни содир этганларга нисбатан “қатъий жиноий сиёсат давом эттирилиши” кўзда тутилган. Ҳужжат лойиҳаси 2021 йил 1 май кунгача ишлаб чиқарилиши лозим.
Янги Жиноят-процессуал кодексида халқаро стандартлар ва халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда адолатли судлов ҳуқуқини таъминлаш ҳамда “хабеас корпус” (қўлга олинган шахс суддан унинг қўлга олиниши қонунийлигини текширишини талаб қилиш бўйича процессуал ҳуқуқ) қоидасини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Кодекс суд процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминланишини мустаҳкамлаши, томонлар мусабақалашуви тамойилини амалга ошириши, адвокатларнинг процессуал ҳуқуқларини кучайтириши керак. Унда, шунингдек, жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштироки шартлилиги асослари кенгайтирилади ҳамда амнистия ва авф этиш тартиби такомиллаштирилади. Ҳужжат 2021 йил 20 май кунига қадар тайёрланади.
Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрири маҳбусларнинг ҳуқуқларини халқаро стандартларга мос келадиган қилиб кенгайтиришга йўнатирилади. Йўл харитасида айтилишича, ҳужжат маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлар ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиради, унда тинтув пайтида асосланмаган равишда жисмоний куч ва махсус воситаларни қўллашнинг олдини олиш кўзда тутилади. Маҳкумлар учун уларнинг ойлик иш ҳақидан давлат суғурта жамғармаларига ўтказмалар устидан қўйилган чекловлар олиб ташланган ҳолда, давлат пенсия таъминоти кафолати кучайтирилади.
Лойиҳани кўриб чиқиш учун 2020 йил 1 октябрь кунига тақдим этиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Фуқаролик, Меҳнат, Турар жой кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик кодекси қайта кўриб чиқилади. Асосий новациялар – халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш, дискриминациявий ҳолатларни истисно этиш ҳамда фаол тарзда IT-технологияларини жорий этишдир. Маъмурий жавобгарлик кодексида маъмурий ундирув чораларининг қайта кўриб чиқилиши, жарималарни ихтиёрий тарзда тўланишига дифференцияланган рағбат тартибининг киритилиши кутилмоқда. Янгилик – жабрланганнинг аризасига мувофиқ ишнинг кўриб чиқилиши тўхтатилади.
Мазкур кодексларнинг қайта кўриб чиқилишидан ташқари бешта янги кодекснинг ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда, булар: Экология кодекси, Соғлиқни сақлаш кодекси, Нодавлат-нотижорат ташкилотлари кодекси, шунингдек, Тадбиркорлик ва Ахборот кодекслари.