Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жавбгарлик кучайтирилади. Жумладан, жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун жарима бирдан беш базавий ҳисоблаш миқдоридагача (БҲМ 223 минг сўм ёки $23,4) ташкил этиши мумкин. Эпидемия тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатган кимсалар учун жиноий жавобгарлик қўлланилади.
26 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Жиноят кодекси карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишда ифодаланган янги 244-5-модда билан тўлдирилди.
Эндиликда, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет тармоғи орқали тарқатиш — уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жиноий кодекснинг «Санитария қонунчилиги ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик» билан боғлиқ 257-1 моддасига қўшимчалар киритилган. Жумладан, тиббий кўрикдан бош тотиш, карантин жойини тарк этиш, касаллик юқтириш даврида мулоқотда бўлган шахсларга оид маълумотларни ошкор этган фуқаролар жавобгарликка тортилади. Мазкур модда бўйича максимал жазо — тўққиз йилгача озодликдан маҳрум этишдан иборат бўлади (агар карантинни бузган шахс бир неча инсон ҳаётига зомин бўлган бўлса).
Агар карантинни бузганлик ўзгалар ўлимига сабаб бўлмаса, у ҳолда айбдорга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Қонунга киритилган ўзгартиришларга асосан фуқароларга солинадиган жарима миқдори 20 дан 30 БХМ ташкил этади (ҳозирда у 10 дан 15 базавий ҳисоблаш миқдорида).
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс хавфли инфекцияга дахлдор шахснинг мажбурий равишда даволанишига доир модда билан бойитилади. Шубҳа остидаги шахсни қўлга олиш билан ички ишлар органи ва Миллий гвардия шуғулланади.
Сенаторлар томонидан қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қучга кириши учун уни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев тасдиқлаши лозим.
25 мартдан жамоат жойларида тиббий ниқобисиз юрган фуқаролар жаримага тортилади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, санкция жорий этилган биринчи куннинг ўзида 66 нафар одам жаримага тортилган, 35 киши ўй карантини тартибини бузган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54-моддаси («Эпидемияга қарши кураш тартибларини бузганлик») бўйича баённомалар тузилган.
Республика ИИВ маълумотларига кўра, 26 март ҳолатига биноан 63 853 нафар одам карантинга олинган, улардан 50 100 нафари врачлар назорати остида, 13 753 нафар одам махсус муассасаларга жойлаштирилган.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган инсон илк бор 15 март куни қайд этилди. Бугунги кунга келиб инфекцияга чалинганлар сони 65 нафар одамни ташкил этади.