Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди. Бу ҳақда “Ўзбекистонда Коронавирус” Telegram-канали республика Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Назиржон Назировга таяниб хабар бермоқда. Шунингдек, қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.
Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.
Олдинроқ 23 март куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошланган истеъмол қилинган электр энергияси учун янгича эксперементал тўлов шаклини бекор қилинишини сўради. Ушбу эксперемент доирасида туман аҳолиси учун истеъмолчиликнинг базавий меъёри – бир ойга 300 кВт/соат этиб белгиланган эди. Ушбу чекловдан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчилар амалдаги тарифдан 20 фоиз кўпроқ пул тўлаши кўзда тутилган. Энергетика вазирлиги карантин муносабати билан одамлар ўз уйларида кўпроқ вақтини ўтказадилар ва бунинг ортидан кўпроқ электр энергияси истеъмол қиладилар, деган хулосага келиб, шу чорани кўришга қарор қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада карантин даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар кўзда тутилган фармонини имзолаганди. Мисол учун, коронавирус инфекциясига чалинган бемор ёки касалликда гумон билан жамиятдан ажратиб қўйилган ота-оналарга вақтинча ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўланади ва бу нафақа ўртача иш ҳақининг 100 фоиз миқдорига тенг бўлади. Иш берувчиларга фарзандлари инфекцияга чалинган, карантинга жойлаштирилган ёки 14 ёшга етмаган ишчи ва ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади. Фарзандлари мактабгача таълим муассасасига ёки мактабларнинг бошланғич синфларига қатнаган ота-оналарга йилик меҳнат таътили тақдим этилади.
Икки ёшгача болалар учун нафақа олувчилар миқдори 10 фоизга оширилади. Коронавирусга қарши тадбирларга жалб этилаётган тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига ойлик маошига 6% қўшимча ҳақ тўланади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига илк бор чалиниш ҳолати 15 март куни қайд этилган. 23 март куни эрталабги маълумотларга кўра, беморлар сони 46 кишига етган. Ўзбекистон апрель охиригача автобусларда, автомобилларда, темир йўл ва ҳаво транспортларида халқаро йўловчи ташиш фаолиятини тўхтатиб қўйди. Мамлакатда барча чегара постлари ёпиб қўйилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда таълим муассасалари, кинотеатрлар, барлар, болаларнинг ўйинхоналари ёпиб қўйилди, масжидларда жума намозлари ўқилмайдиган бўлди.