29 сентябрдан 2 октабрга қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган ХV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида таниқли ўзбек режиссёри Али Ҳамраев «Фарғона» мухбирига бўлажак тадбирдан нималар кутаётганини гапириб берди.
— Қайта жонланган Тошкент халқаро кинофестивали кетма-кет учинчи йил ўтказилмоқда. Ҳиссиётлар ўтмаслашиб қолмаяптими?
— Кинофестиваль йил сайин ривожланиб бормоқда. Масалан, ушбу ХV фестивалнинг аввалгиларидан фарқи шундаки, унинг доирасида учта танлов ўтказилади. Яъни, ёш киноижодкорлар учун ҳар йили ўтказиладиган «Кино 5 кун ичида» танловидан ташқари яна иккитаси бўлади. Миллий кино танловида Ўзбекистонда сўнгги уч йилда суратга олинган фильмлар намойиш этилади. Ушбу фильмларнинг барчаси ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади. Яна бир танлов «Марказий Осиё киноси» бўлиб, унда Марказий Осиёнинг бешта республикаси томонидан ишлаб чиқарилган энг яхши фильмлар намойиш этилади. Дунёнинг етакчи режиссёрларидан бири Кшиштоф Занусси бошчилигида жуда мустаҳкам ҳакамлар ҳайъати тузилади.
— Фестивал географияси ҳам кенгаймоқда.
— Ҳа, киноижодкорлар келишади, Австралия, Жазоир, Аргентинадан тортиб, Эстония, АҚШ ва Япониягача турли мамлакатлар томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар намойиш этилади. Демак, Тошкент кинофестивали деярли барча қитъаларни қамраб олади.
Ушбу фильмларнинг аксарияти танловдан ташқари иштирок этади. Ахборот ва воқелик намойишлари мавжуд. Жумладан, жорий йили Канн кинофестивалида «Олтин пальма япроғи»ни қўлга киритган Франциянинг «Қулаш анатомияси» фильми кинофестивалнинг очилиш маросимида намойиш этилади.
— Қайси меҳмонни интиқлик билан кутяпсиз?
— Меҳмонлар кўп бўлади. Бутун дунёдан. Бирор кишини ажратиб кўрсатиш қийин. Ўша Занусси, масалан. Грузиялик Ираклий Квирикадзе ва Тимур Баблуани. Жаҳон миқёсидаги мумтоз Александр Сокуров «Эртак» асарини олиб келади. Қозоғистон ва Қирғизистондан буюк усталарни кутамиз. Уларнинг барчаси ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказадилар. Ва бу жуда муҳим. Негаки, йиғилишлар ихчам жойларда ўтказилади ва мутахассислар бир неча соат давомида ўз билимлари билан ўртоқлашадилар.
— Ўзбекистонликларнинг кинога қизиқиши ошиб боряптими?
— Кўпинча мен кинони севимли санъат тури сифатида танлаган ёш авлоднинг қизиқишини кўряпман. Ёш киножурналистлар, актёрлар ёки рассомларни деярли кўрмаяпман. Аммо бўш келмаймиз. Барчани кинофестивалга таклиф қиламиз. Бизнинг кўнгиллиларимиз барча таълим муассасаларига ташриф буюришади ва таклифномалар тарқатишади.
— Наҳотки, кино норентабел бўлиб қолаётган бўлса?
- Интернет халақит қиляпти. Инсон табиатан дангаса. Унинг кўплаб лойиҳа режалари бор, у диванда ётиб муҳокама қилади. Сен ишла, кинофестивалга кел, устадан дастхат олиш учун ур-сур навбатда тур, унинг кўзларига қара. Ундан олдин унинг фильмини Youtube-нинг бирон бир жойидан топ, томоша қил, шунда сен учун бошқа дунё намоён бўлади. Одам ўз қобиғига ўралиб қолиши керак эмас.
Президент Учинчи Ренессанс даврини эълон қилди, аммо пассив жамоатчиликни ҳаракатга келтириш жуда қийин. Залларни тўлдириш учун ўтган йиллари биз дўстлар ва қариндошларимизга қўнғироқ қилдик, том маънода фильм томоша қилиш ёки кино ижодкорлари билан ижодий учрашувга йўналтириш учун одамларни кўчадан ҳайдаб кирдик.
— Президентни эсладингиз. Ўзбекистон ҳукумати ёрдами етарлими?
- Чексиз. Фестивални шахсан Бош вазир назорат қилади. Президентимиз топшириғига кўра, бизга Uzbekistan Airways ҳам, «Ўзбекистон темир йўллари» ҳам ёрдам бермоқда. Ҳамма бизга ёрдам беряпти. Барчага катта раҳмат. Фестивалнинг бу йилги ёпилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Бизга келган ҳар бир инсон ХV Тошкент халқаро кинофестивалини бир умр эслаб қолади.
-
17 Декабрь17.12Пул қудратиАлишер Аминов — Жанни Инфантино ва арабларнинг нефть долларлари ҳақида
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
06 Декабрь06.12ФотоБарқарорликка туташган эркинликТошкентда Собир Раҳметов кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида