Мақоланинг биринчи қисми — бу ерда.
Толиблар ҳокимиятни эгаллаганидан кейин Афғонистонга ташриф буюрган бир неча кишидан шуни биламанки, мамлакатда хавфсизликка доир вазият собиқ ҳукумат давридагидан анча яхши. Бу, асосан, пуштунлар яшайдиган вилоятларга таалуқли — айнан пуштунлар «Толибон»*ни қўллаб-қувватлаш негизини ташкил қилади ва айнан улар яшайдиган ҳудудларда 2001 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда толибларнинг афғон ҳукумати кучлари ва хорижий қўшинларга қарши энг шафқатсиз жанглари бўлиб ўтган.
Айни пайтда мамлакатда масжид ва мадрасаларга террор ҳужумлари мунтазам равишда содир этилмоқди. Айниқса, мамлакат шимолида ва пойтахт Кобулда. Мана улардан бир нечтаси.
17 август куни Кобулдаги Содиқ Акбар масжидида юз берган портлашда 21 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди.
25 май куни Кобулдаги Ҳазрати Закария масжидида портлаш содир бўлди. Турли манбаларга кўра, 5 кишигача ҳалок бўлган.
13 май куни Кобулдаги яна бир масжид – Аюб Собирда портлаш содир бўлди. Натижада 7 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди.
22 апрель куни шимолий Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманидаги суннийлар масжидида жума намози вақтида теракт содир этилди. Портлаш 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 43 киши жароҳат олди.
21 апрель куни террорчилар Мозори Шарифдаги шиалар масжидига ҳужум қилдилар. Маҳаллий манбалар 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани ва 90 га яқин киши яраланганини хабар қилган бўлсада, «Толибон» расмийлари қурбонлар сони камлигини маълум қилди.
9 апрель куни Кобулдаги сўфийлар қароргоҳида юз берган портлашда камида 20 киши ҳалок бўлган ва яраланган.
Одатда Афғонистондаги масжидларга уюштирилган ҳужумлар учун жавобгарликни «ИШИД-Хуросон»* (Ироқ ва Шом Ислом давлати террорчилик ташкилотининг афғон бўлими) террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олади, гарчи толиблар ушбу гуруҳга барҳам беришганини даъво қилсалар ҳам.
ИШИД толибларни «муртад», уларнинг дин талқинини «гуноҳдан иборат» деб ҳисоблайди, шунинг учун ишидчилар масжид ва мадрасаларга қарши терактлар уюштирадилар.
Очарчилик юз бермади
Толибларнинг Афғонистонда шу пайтгача эришган энг муҳим ютуғи, эҳтимол, ўтган йил кузида кўплаб экспертлар ва халқаро ташкилотлар башорат қилишига қарамай, улар мамлакатда оммавий очарчиликнинг олдини олишга муваффақ бўлолдилар.
Кобулда ҳокимият «Толибон» қўлига ўтганидан кейин деярли барча халқаро гуманитар ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар Афғонистонга ёрдам кўрсатиш дастурларини қисқартирдилар. Бундан ташқари, АҚШ ташаббуси билан Афғонистон давлатининг 9 миллиард долларга яқин маблағи хориж банкларида музлатиб қўйилди – америкаликлар бу қадамни толибларнинг маблағларни террорчилик мақсадларида ишлатмаслиги билан асослашди. Бу эса ўз навбатида ишсизликнинг ўсиши, нақд пул, эҳтиёжлар, ёқилғи танқислиги каби иқтисодий бўхронга сабаб бўлди.
БМТ ва бошқа ташкилотлар толиблар ҳукмронлиги остида Афғонистон биринчи қишда оммавий очарчиликка дучор бўлишини башорат қилганди. Масалан, ноябрь ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2021 йил охиригача Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик туфайли камида 1 миллион бола ҳалок бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди. Оилаларда озиқ-овқат учун етарли маблағ йўқлиги сабабли мамлакатда бола савдоси ҳолатлари тез-тез юз берди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон, масалан, иқтисодий инқироз оқибатларини юмшатиш мақсадида толиблар назоратидаги ҳудудларга фаол равишда гуманитар юкларни етказиб бера бошлади. Аста-секин бу жараёнга БМТ ва бир қатор мусулмон давлатлари қўшилди.
Натижада қишда оммавий очарчиликнинг олди олинди ва бу муаммо энди афғонлар учун кўндаланг эмас.
Ҳалқаро муносабатлар
Дипломатик жабҳада «Толибон» тез орада Тожикистондан ташқари қўшни давлатлар билан муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлолди. Тожикистон толибларнинг ташкил этган ҳукумат такибига қарши бўлсада, жорий йилнинг январь-май ойларида Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тахминан 36,3 миллион долларни ташкил этди, бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоизга кўп демакдир.
Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон ҳудудида кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида «Толибон» ҳаракати делегациялари билан доимий учрашувлар ўтказиб туради. Улардан энг муҳимлари Ўзбекистон ва Покистон темир йўл тармоқларини боғлайдиган Трансафғон темир йўли ҳамда Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг Афғонистон қисмини ётқизишдир.
Толибларнинг Эрон ва Покистон билан алоқалари фаол ривожланмоқда. Жумладан, Афғонистондан оқиб ўтувчи дарёлар ва у ердаги тўғонлар ҳисобига Эроннинг жануби-шарқий вилоятларини сув билан таъминлаш масаласи ҳал этилди.
Ҳозирда Хитой бизнеси Афғонистонга фаол кириб бормоқда. Хитойликлар афғон заминидаги фойдали қазилмаларини қазиб олиш бўйича бир қанча йирик лойиҳаларни амалга оширишга киришдилар. Толиблар нефть маҳсулотлари эвазига Россияга ўз қазилма бойликларини таклиф қилдилар.
Айтишимиз мумкинки, бир қатор муҳим давлатлар толиблар ҳукуматини де-факто тан олди ва улар билан иқтисодий ҳамкорлик ўрнатмоқда. Бу эса расмий тан олишдан кўра муҳимроқдир. Толиблар халқаро сиёсатда ҳам ёлғизланиб қолишмади. Албатта, қатор Ғарб давлатлари томонидан толибларга қарши эълон қилинган санкциялар ҳамон амалда. Бироқ, 1979 йилдан Эронга қарши санкциялар жорий қилинган бўлсада, бироқ бу ҳолат Ислом Республикасининг ривожланиши ва халқаро сиёсатда иштирок этишига тўсқинлик қилолмади.
Дарҳақиқат, санкциялар 1979 йилги ислом инқилоби натижасида ўрнатилган сиёсий режимни тубдан ўзгартиролмади.
Айни пайтда толиблар режими нисбатан барқарор ва Афғонистонда унга нисбатан жиддий таҳдидлар йўқ ҳисоби. Бироқ, «Толибон»нинг ўзида ички бўлиниш юз берса ёки четдан мамлакат ичидаги толибларга қарши гуруҳларга ёрдам кўрсатилса, ҳамма нарса бирдан кескин ўзгариши мумкин. Дарвоқе, бундай ўзгаринлар учун ҳали жиддий турткилар мавжуд эмас.
*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).
-
23 Декабрь23.12Мигрантларга оғир келган йилРоссия ҳукумати чет элликлар ҳаётини мураккаблаштирувчи ўндан ортиқ қонунларни қабул қилди. Бу анъана давом этадими?
-
17 Декабрь17.12Пул қудратиАлишер Аминов — Жанни Инфантино ва арабларнинг нефть долларлари ҳақида
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
06 Декабрь06.12ФотоБарқарорликка туташган эркинликТошкентда Собир Раҳметов кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда