Бухоро – Ўзбекистоннинг туризм марказларидан бири ҳисобланади. Лекин маҳаллий амалдорларнинг «саъй-ҳаракатлари» туфайли бир пайтлар кўм-кўк яшнаган шаҳар аста-секин чўлга айланиб бормоқда. Шаҳарда дарахтлар сони шу даражада кам қолганки, офтоб уриб кетмаслиги учун кечга яқин кўчага чиқиш тавсия қилинади.
Troll.uz Telegram-каналанинг муаллифи, машҳур блогер Умид Ғофуров туристларга яхши таниш бўлган Арқ қалъаси ёнидаги сквердан олган видеорепортажини чоп этди. Афсус, бу сквер бошига ҳам Тошкент сквери каби кулфат тушди – 2018 йили бу ердаги кўпчилик дарахтлар кесиб ташлашди. Бунга сабаб қилиб дарахтларга ин қуриб олган қушларнинг шу яқин атфордаги ички ишлар органи ходимлари ва бошқа мулозимларнинг ишлашига «ҳалақит бераётгани» кўрсатилган. Лекин факт фактлигича қолган: ўн йиллаб осмонга бўй чўзган дарахтлар «хомтак» қилиниб, улардан бетон столбаларни эслатувчи шоҳларгина қолдирилди. Ҳокимиятдагилар, орадан бир йил ўтиб ушбу шоҳлар кўкаришини ваъда қилдилар, лекин блогер кўрсатиб ўтганидек, кўпчилик дарахтлар бундай амалиётдан сўнг қуриб қолган.
Гилам ва тақинчоқлар сотиладиган бозор ҳам бузиб ташланди. Авваллари бу ерда олтин ва кумушдан ясалган буюмлар мева-сабзавот каби очиқ пештахталарда сотиларди– хоҳлаганингни сотиб ол. Ҳозирда бу ер таптақир майдон. Бу ер бирорта инвесторга берилган бўлса керак, лекин ҳозирча бўм-бўш ётибди.
Мамлакатдаги воқеликдан келиб чиқиб, Умид Гофуров шаҳарларни бошқача аташни, яъни уларнинг номига «чўл» сўзини қўшишни таклиф қилади: Бухорочўл, Фарғоначўл, Самарқандчўл…Блогернинг фикрича, бу номлар бугунги ишлар моҳиятини тўлиқ очиб беради. Ўзбекистонни чўллаштириш давом этмоқда.
Umid Gafurov Yоutube-канали видеотасвири