Ўзбекистон Миллий контентни ривожлантириш маркази Марказий Осиё республикаси ҳақидаги видеолар, фотосуратлар ва инфографикаларни ўз ичига олган медиа банки — Aura.uz сайтини ишга туширди. Барча файллар очиқ ва уларга бепул кириш мумкин.
Веб-сайтда таъкидланишича, ушбу платформа Ўзбекистон ҳақидаги медиа контентининг ягона рақамли архивини яратиш, интернет фойдаланувчилари учун очиқ ва қулай киришни таъминлаш, хорижий оммавий ахборот воситалари билан ахборот алмашинувини кучайтириш ва мамлакат ҳақидаги ишончли материалларнинг ягона, ишончли манбасини яратишга қаратилган.
Ҳозирда тизим синов режимида ва лойиҳа муаллифлари контент доимий равишда тўлдириб борилаётганини таъкидлайдилар.
Веб-сайт беш тилда мавжуд:
✅ ўзбекча;
✅ русча;
✅ инглизча;
✅ арабча;
✅ хитойча
Барча контент 11 та тоифага бўлинган. Буларга қуйидагилар киради: ташқи алоқалар; таълим ва фан; соғлиқни сақлаш; иқтисодиёт ва саноат; қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит; маданият, туризм ва мерос; рақамли ривожланиш ва технологиялар; инфратузилма ва қурилиш; минтақавий ривожланиш; ижтимоий соҳа ва фуқаролик жамияти; спорт ва ёшлар сиёсати.
Алоҳида рукнларда президент Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумотлар, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» мавзусида материаллар мавжуд
Статистик маълумотларга кўра, сайтга 14 000 дан ортиқ файл юкланган, жумладан, тахминан 9700 та видео ва 4300 дан ортиқ фотосурат. Мазкур ҳабар ёзилган пайтда веб-ресурс ҳичоблагичи Aura.uz сайтидан 2280 та юклаб олиш амалга оширилганини кўрсатди.



