Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Талгат Байсуфинов. ҚФФ матбуот хизмати фотосурати

Сўнгги бир неча ой давомида миллий терма жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи лавозимида ишлаган Талгат Байсуфинов Қозоғистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) матбуот хизмати хабар берди.

61 ёшли Байсуфинов миллий терма жамоани ўз фаолияти давомида учинчи марта бошқармоқда. У илгари 2016-2017 ва 2020-2022 йиллаиа жамоага мураббийлик қилган. 2025 йил сентябрь ойи охиридан бери Байсуфинов Қозоғистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи лавозимида ишлаб келган. Унинг раҳбарлигида қозоғистонликлар Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Лихтенштейнни (4:0) мағлуб этишди ва Шимолий Македония (1:1) ва Бельгия (1:1) билан дуранг ўйнашди.

Дастлаб бошқа бир қозоғистонлик мураббий Али Алиев ўрнини эгаллаган Байсуфинов саралаш босқичини якунлаш учун жамоани вақтинча бошқариши режалаштирилган эди. ОАВда чет ээлик мураббий тайинланиши вариантини муҳокама қилинди. Бироқ, Қозоғистон терма жамоасининг қолган саралаш ўйинларидаги муваффақиятли ўйини, хусусан, Бельгия билан дуранг ўйини ҚФФ раҳбариятининг Байсуфиновни бош мураббий этиб тайинлаш қарорига таъсир кўрсатди.

Қозоғистон терма жамоасидан ташқари, Талгат Байсуфинов Қозоғистоннинг «Есил-Богатир» (Петропавловск), «Аксу», «Иртиш» (Павлодар) ва «Акжайик» (Уралск) клубларида ҳам ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ