Ўзбекистонда йил давомида ишлаб чиқаришда 212 киши вафот этди

kun.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда 2025 йил давомида ишлаб чиқаришда 731 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, 212 киши вафот этган. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 535 ишчи оғир, 26 ишчи эса енгил жароҳат олган. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасида (198), енгил саноатда (43), транспорт (36) ва қишлоқ хўжалиги (35) соҳасида қайд этилган. Қолганлари бошқа соҳаларга тўғри келган.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ўрганилганда, 2372 та қонун бузилиши аниқланган. Масъул мансабдор шахсларга жами 1 миллиард сўм (83 000 доллардан ортиқ) миқдорида маъмурий жарима солинган, 196 та ҳолатда эса жиноий ишлар қўзғатилган. Ишчилар ва уларнинг оилаларига 6,1 миллиард сўм (508 300 доллар) миқдорида компенсация тўланган.

Жураев шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2025 йил давомида 13 минг нафар ходим фойдасига 159 млрд сўмлик (13,2 миллион доллардан ортиқ) иш ҳақи ундирилиши таъминланган. Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун 8259 мансабдор шахсга жами 22 миллиард сўм (1,8 миллион доллар) миқдорида маъмурий жарима солинган. Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича текширувлар 7327 та корхона ва ташкилотни қамраб олган. Уларда 11 мингга яқин қоидабузарлик аниқланган.

Вазир ўринбосари меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши давлат томонидан молиялаштириладиган ташкилотларда, жумладан, ҳокимликлар, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тез-тез қайд этилишини таъкидлади.

«Ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари кўпинча айнан давлат бюджет ташкилотларида учрайди. Кўп ҳолларда ходим меҳнат интизомининг бузилишига йўл қўйган бўлса ҳам, ўз вақтида хабар бериш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш каби техник ёки ташкилий тартибларга риоя қилмагани сабабли уни ишдан бўшатиш ғайриқонуний деб топилади. Натижада судлар томонидан ходимларни ишга тиклаш бўйича қарорлар қабул қилинмоқда», — деди Марат Жўраев.

Унинг қўшимча қилишича, меҳнат инспекцияси Олий суд, Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда қонунчиликни, шу жумладан, ишдан бўшатиш ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибини такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.

Жўраевнинг қўшимча қилишича, Меҳнат инспекцияси томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан бирга 17 мингта корхона хатловдан ўтказилган. Унинг якунлари бўйича 80 мингта иш ўрни расмийлаштирилган. Камбағалликни камайтириш ва бандлик вазирлиги сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда меҳнат муносабатлари бўйича онлайн савол-жавоб тизимини жорий этиш устида ишламоқда. Фуқароларга онлайн режимда маслаҳат олиш имконини берадиган 10 мингта савол-жавоб базасини яратиш режалаштирилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ