Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига 6 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари партияси топилди

Xavfsizlik Telegram-канали фотосурати

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада қиймати тахминан 6,2 миллиард сўм (485,5 минг доллар) бўлган кучли таъсир қилувчи дори-дармонлар солинган бир нечта қутиларни топди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Телеграм-каналида хабар берилди.

Давлат чегарасининг Қувасой шаҳрининг «Полмон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган «Регапен» ва «Зардекс» дори воситалари аниқланган. Умумий контрабанда 73 500 дона дори воситаларини ташкил этган — етти қутида 20 000 дона «Зардекс» ва 53 500 та «Регапен» бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми («Контрабанда») ва 251-1-моддаси 5-қисми («Кучли ва заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур дори воситаларини етказиб берувчилар шахсини аниқлашмоқда, ҳозирча ҳибсга олинганлар йўқ.

Айни пайтда, Наманган вилоятида тезкор ходимлар ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи йирик канални фош этишди.

Наманган шаҳрида дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилот омбор мудири ва унинг икки нафар танишига тегишли учта нотурар бино кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2307 турдаги, жами 195.323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланган. Мусодара қилинган маҳсулотларнинг тахминий қиймати 12,8 миллиард сўмдан (тахминан 1,03 миллион доллар) ошади. Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Xavfsizlik Telegram-канали фотосурати

Косонсой туманида яшовчи фуқародан қиймати 1,2 миллиард сўм (96,7 минг доллар) бўлган 6396 қути «Ферромед» ҳинд дори воситаси олиб қўйилди. Фуқаро қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси («Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговчилар Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та «яширин омбор» дан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45.641 дона дори воситаларини аниқлаган. Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Орадан 35 йил ўтган бўлсада, бино аввалгидек архитектура иштиёқмандларини ўзига жалб қилиб келмоқда