Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Али Алиев. inbusiness.kz

Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) миллий терма жамоа бош мураббийи Али Алиевнинг истеъфосини маъқуллади.

«Серый кардинал» ТГ-канали хабарига кўра, бу қарор ҚФФ ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган, федерация раҳбарияти мутахассис ҳисоботидан қониқмаган.

Алиев Қозоғистон терма жамоаси Бельгия терма жамоасидан 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, жаҳон чемпионати саралаш босқичида истеъфога чиқиш ҳақида баёнот берган. Қозоғистон терма жамоаси Алиев бошчилигида жами 6 та ўйин ўтказиб, 5 тасида мағлуб бўлган ва биттасида ғалаба қозонган. Шу билан бирга, мутахассис россиялик Станислав Черчесовга вақтинчалик ўринбосар сифатида қабул қилинган, унинг қўл остида қозоғистонликлар 7 та ўйиндан 6 тасида мағлуб бўлишган ва бирорта ҳам гол ўришмаган.

«Фарғона» хабарига кўра, бош мураббий лавозимига хорижлик мутахассислар, жумладан словакиялик Владимир Вайсс, болгариялик Станимир Стоилов, шунингдек, «постсовет ҳудуди мутахассиси» кўриб чиқилмоқда.

ℹ️ Али Алиев — Олмаота футболида тарбия топган. Футболчи сифатида Қозоғистон ва Туркия клублари ҳамда Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган. У мураббийлик фаолиятини «Ордабаси»да бошлаган, сўнг «Қизил-Жар», «Шахтёр» ва «Астана» дубл жамоасини бошқарган. 2022 йили «Қизил-Жар»га қайтиб, шу йилнинг январигача клубда ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ