Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг илғор мураббий истеъфога чиқди

Сречко Катанец. ЎФА матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи словениялик мутахассис Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар туфайли истеъфога чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий Телеграм-каналида хабар берилди.

Катанецнинг ўзи ЎФА билан шартномасини бекор қилишга қарор қилган, бу ўзаро келишув асосида содир бўлган.

«Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилигини билдирди», — дейилади хабарда.

Бунгача Катанец бир неча бор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинлари ва йиғинларини ўтказиб юборган. Ўтган йили, касаллик туфайли навбатдаги ўтказиб юборишдан сўнг, Катанец матбуот анжуманида бошқа йўқ бўлмаслигини эълон қилди, чунки у ўзини ёмон ҳис қилса, истеъфога чиқишини айтганди. Икки кун аввал Катанец Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғини учун Қатарга келмагани малум бўлди. Мураббий саратон касаллиги билан курашаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Таъкидлаш жоиз,

КатанецЎзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли мураббий. Унинг қўл остида жамоа 21 та расмий ўйин ўтказиб, бор-йўғи иккитасида мағлуб бўлган, шунингдек, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга имкон қадар яқин келганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи номи яқин кунларда маълум бўлади. «Фарғона» маълумотига кўра, ушбу лавозимни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг собиқ мураббийи Тимур Кападзенинг эгаллаши эҳтимоли катта.

22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассосиасиясининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтади ва унда ташкилотнинг янги президенти сайланиши режалаштирилган. Ушбу лавозимни эгаллаб келган Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) собиқ раҳбари Абдусалом Азизов истеъфога чиқади. «Фарғона» хабарига кўра, номзодлар орасида ДХХ янги раҳбари Баҳодир Қурбоновнинг исми ҳам бор.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ