Мутахассислар Ғарбий Тян-Шан табиий ҳудудида олиб борилаётган ишлардан хавотир билдирдилар

Тян-Шан тоғларидаги кўл. unesco.org сайти фотосурати

ЮНEСКО ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи вакиллари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Тян-Шан» Умумжаҳон табиий мероси ҳудудида бўлиб, ноёб қўриқхона дуч келаётган таҳдидлар билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда «Чегара билмас дарёлар» жамоат фонди сайтида сўз юритилган.

Веб-ресурснинг ёзишича, халқаро экспертлар Марказий Осиёга Ғарбий Тян-Шанни иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганидан кейин келишган. Ҳар уч давлатнинг режалари «ўзига хослиги билан ажралиб туради».

Қирғизистонда маҳаллий амалдорларнинг рухсати билан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудуднинг деярли марказида ноқонуний олтин қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Чотқол дарёси яқинида қудратли ГЭС қуриш режалаштирилган, бу эса қўриқланадиган ерларни сув босишига олиб келади. Бундан ташқари, ҳокимият сув омбори бўйлаб Талас-Чотқол-Тошкент автомобиль йўлини қуриш ниятида.

Қозоғистон Угом дарёсида сув омборларига эга гидроэлектр станциялар каскади қурилиши бошланганини эълон қилди. Натижада сув омбори оқимининг бир қисми 210 километрлик қувурга бурилади ва Туркистон вилояти ҳудудларига юборилади. Шу билан бирга, вазиятдан хабардор экспертлар ЮНEСКОдаги ҳамкасбларига ҳукумат ушбу лойиҳани кўриб чиқилган барча муқобил вариантлардан энг яхшиси сифатида кўраётганини айтишган. Аммо тўғонларнинг пайдо бўлиши ва сув омборларининг сунъий равишда яратилиши дарё экотизимини йўқ қилишга ва Угам оқимининг бир қисми йўқ бўлишига олиб келади, дея экологлар жунбуўша келадилар.

Ўзбекистонда Ғарбий Тян-Шан ҳудудидан оқиб келадиган иккала дарё – Чотқол ва Угом аллақачон тўғон билан тўсиб қўйилган. Қолаверса, мутахассислар гувоҳ бўлганидек, ишлар давом этмоқда: Угом қирғоқларига бетон тортилмоқда. Олимларнинг фикрича, бундай ваҳшийлик умумий қуввати тахминан 5 МВт бўлган учта ГЭС қурилиши учун содир бўлмоқда. Айни пайтда, бу ҳолат тоғ дарёсида яшовчи ноёб ва эндемик балиқ турлари популяциясининг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.

«Умумжаҳон мероси объектларининг қуйи оқимидаги тўғон лойиҳалари ҳам ЮНEСКО билан таъсир жиҳатидан дастлабки баҳолашни талаб қилади, Чотқол ва Угом мисолида бундай ишлар қилинмаган кўринади», — дейди «Чегара билмас дарёлар» фонди бош мутахассиси Евгений Симонов.

Унинг қўшимча қилишича, қўриқхона ҳудудида ГЭС ва автомобиль йўли қурилиши, албатта, ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Халқаро экспертлар Ғарбий Тян-Шанда ўз ишларини якунладилар, улар келаси йили Болгарияда бўлиб ўтадиган ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси сессиясида тегишли маърузани тақдим этадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди