1 октабрдан Қирғизистонда пенсионерларга берилаётган электр энергияси учун компенсация тўловлари бекор қилинади

akipress.org сайти фотосурати

Қирғизистон ҳукумати 1 октабрдан бошлаб пенсионерларга электр энергияси учун компенсация тўловларини бекор қилади. Бу ҳақда Республика Ижтимоий фондининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Женишбек Мукамбетов «Биринчи радио» эфирида маълум қилди.

Мукамбетовнинг сўзларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 784 мингдан ортиқ пенсионер бор. 1 октабрдан уларнинг кўпчилиги оширилган пенсиялар ола бошлайди.

Ўтган ёзда Қирғизистон президенти Садир Жапаров пенсияларни икки босқичда ошириш бўйича топшириқ берганди. Дастлаб, июль ойида энг кам тўлов миқдори 3500 сомга (40 доллар) оширилди. Иккинчидан, октабрь ойида пенсиялар миқдори энг кам яшаш даражасида – 6,9 минг сомга (80 доллар) оширилади.

«1 октабрдан бошлаб 2008 йил учун актуал бўлган пенсия миқдорига қараб электр энергияси учун компенсация тўловларини белгиловчи Президент фармони ўз кучини йўқотади. Ўша пайтда пенсияси 4 минг сўмдан ошмаган фуқаролар учун тўловлар 1,5-2 минг сомга етганди. 1 октабрдан бошлаб бу компенсацияларнинг барчаси бекор қилинади», — дейди Ижтимоий фонд вакили.

1 октабрдан пенсияларнинг ошиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбий идораларнинг собиқ ходимларига таъсир қилмайди, деб ёзади 24.kg.

«Уларга бошқа қонунлар тегишли. Улар «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ пенсия оладилар. Уларнинг пенсиялари тўлиқ республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Фарқ шунда. Аҳоли билан учрашув чоғида ҳарбий хизматчиларнинг пенсиялари нега оширилмаётгани ҳақида кўплаб саволлар берилди. Молия вазирлигига кўра, ҳозирда уларнинг пенсияларини ошириш масаласи Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда», — деди Мукамбетов.

Ижтимоий фонд ҳисоб-китобларига кўра, 1 октабрга қадар Қирғизистонда пенсионерлар сони 787,5 минг кишини ташкил этади. Пенсия оширилгандан сўнг ўртача умум пенсия миқдори 10 547 сомни (122 доллар) ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди