Қозоғистонлик депутат ножўя ҳаракатлари туфайли партиядан чиқарилди ва мандатдан маҳрум қилинди

parlam.kz сайти фотосурати

Қозоғистон парламентининг «Ак жол» демократик партиясидан депутат бўлган Асқар Содиқов таъқиб ва ​​мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун мандатдан маҳрум қилинган ва партиядан чиқариб юборилган. Бу ҳақда «Ак жол» партияси раиси Азат Перуашев ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

«Пленумда Асқар Содиқовга нисбатан бир қанча мурожаатлар келиб тушди ва улар кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Мурожаатлар унинг хатти-ҳаракатлари, жумладан, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ахлоқий меъёрларни бузиш билан боғлиқ бўлган. Ҳар бир даъво учун алоҳида фактлар келтирилиши мумкин, лекин менимча, битта мисол етарли бўлади», — деб ёзади Перуашев.

Унинг сўзларига кўра, партияга парламент ходималари биридан Содиқовнинг бир неча бор тегажоқлик қилганига оид ариза келиб тушган. Далил сифатида унинг Whatsapp хабарларининг скриншоти келтирилган. Постнинг биринчи версиясида Перуашев уни эълон қилган, аммо кейинчалик аризачининг илтимосига биноан уни ўчириб ташлаган (ёзишмаларда Содиков, хусусан, аёлни малика деб атаган, ундан болалар кўришни хоҳлаётганини айтган ва «ёқимли иш билан шуғулланиш»га таклиф қилган).

«Аризага кўра, бундай тегажоқликлар Содиқов томонидан мунтазам равишда содир этилган. Муаммо шундаки, унинг таъқибидан жабрланувчи А. Содиқовнинг депутатлик дахлсизлиги туфайли қонуний ҳимоя учун мурожаат қилолмаган», — дея тушунтиради Перуашев.

«Пленумда ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигига оид танбеҳимга жавобан А.Содиқов депутат экани, «хоҳлаган кимсага хоҳлаган нарсасини гапиришга ҳақли» эканини таъкидлади. Шунинг учун биз бу «тўсиқ»ни олиб ташладик ва А.Содиқовни депутатлик мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор жабрланувчига ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш имконини беради», — дея хулоса қилади партия раиси.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Содиқовнинг номақбул хатти-ҳаракатларига оид бошқа мисоллар ҳам бор ва уларнинг баъзилари «ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини талаб қилиши мумкин». Бу ҳолатда партия зарур ёрдам кўрсатишга тайёр, дея ишонтирди у.

Асқар Содиқов 2023 йил 28 мартда VIII чақириқ Мажилис (парламент қуйи палатаси) депутати этиб сайланган. 29 август куни Марказий сайлов комиссияси уни депутатлик ваколатларидан маҳрум қилган. Шунингдек, у «Ак жол» партиясидан чиқариб юборилган. Партия раиси Азат Перуашев «Содиқовнинг «ножўя ҳаракатлари» туфайли шундай қарорга келинганини айтган, бироқ бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди