Толиблар ТАПҲ орқали газ транзитидан ҳар йили 450 миллион доллар даромад олишга умид қилмоқда

ritmeurasia.ru сайти фотосурати

Афғонистон ҳукумати яқин келажакда ТАПҲ (Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон) газ қувурининг ўзига тегишли қисмини қуришни бошлаш ниятида. Лойиҳа ишга туширилгач, мамлакатда ҳокимият тепасига келган «Толибон»* ҳаракати газ транзитидан йилига 450 миллион доллар даромад олишни кутмоқда. Бундай прогнозлар Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий томонидан тақдим этилди, деб хабар беради ToloNews.

Расмийнинг қўшимча қилишича, фойдадан ташқари, ўз ҳудуди орқали ресурсларни ўтказгани учун

Афғонистон йилига 5 миллиард кубометр газ олади.

ТИВ раҳбари Туркманистонни мамлакатнинг асосий иқтисодий ҳамкори сифатида қайд этди, ушбу республика билан биргаликда яна бир қатор йирик ташаббуслар – ТАП, CАSА-1000, темир йўл қурилиши амалга оширилаётганини таъкидлади.

Муттақий ТАПҲ ҳақида гапирар экан, ҳар икки давлат лойиҳани амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

«Ишни давом эттириш учун мамлакатлар ўртасида ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш зарур»,деди толиблар вакили.

У, шунингдек, экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили ТАПҲ орқали 33 миллиард куб метргача табиий газ ўтказилишини тушунтирди. Бу ҳажмнинг 5 миллиард куб метри Афғонистонда қолади, Покистон ва Ҳиндистон 14 миллиард куб метрдан газ олади. Дипломатнинг сўзларига кўра, газ қувурининг қурилиши лойиҳанинг барча иштирокчилари иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

ℹ️ ТАПҲ газ қувурининг узунлиги 1840 км ни ташкил қилади. Туркманистон ҳудудида 214 км узунликдаги участканинг қурилиши аллақачон якунланган. Кейинги вазифа Афғонистон орқали қувурларни ётқизишдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ