Москва суди Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Врублевскийни сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум қилди

mfa.gov.ua сайти фотосурати

Москванинг Басманний туман суди Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Пётр Врублевскийни* нафрат ва адоват қўзғатишда (РФ Жиноят кодекси 282-моддаси 2-қисми «а» банди) айбдор деб топди ва сиртдан олти муддатга умумий тартибдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Пётр Врублевскийнинг жазо муддати унинг амалда ҳибсга олиниши ёки Россияга экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Айбланувчининг адвокати бу қарор устидан шикоят қилишини маълум қилган.

Иш материалларига кўра, 2022 йил август ойида Пётр Врублевский «Россия фуқароларига нисбатан нафрат, душманона муносабатдаги баёнот билан чиққан». Врублевский қозоғистонлик блогер Диас Кузаировга берган интервьюсида Россия махсус операциясини шарҳлар экан, шундай деган: «Биз ҳозир қанча кўп русларни ўлдирсак, болаларимизга камроқ иш қолади». Бу баёнот кенг резонансга, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги норозилигига сабаб бўлган. Вазирлик расмий вакили Айбек Смадияровнинг айтишича, Украина элчиси ўз сўзлари учун узр сўраган.

Кейинроқ Россия ОАВлари Пётр Врублевский ҳукумат илтимосига кўра Қозоғистонни тарк этгани ҳақида хабар берган. Бироқ, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон дипломатни чиқариб юбориш бўйича талаблар қўймаганини ва у таътилга чиққанини маълум қилганди. 2022 йил октябрь ойида Врублевский ўз лавозимидан четлатилган.

2024 йил февраль ойида Росфинмониторинг собиқ элчини экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритган. Март ойида Россия Ички ишлар вазирлиги Пётр Врублевскийни халқаро қидирувга берган эди.

* Экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди