Қирғизистонда Париж Олимпиадасининг бокс бўйича кумуш медал совриндори ҳақида фильм суратга олинади

Мунарбек Сейитбек уулу. bulak.kg фотосурати

Қирғизистонда Париждаги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган боксчи Мунарбек Сейитбек уулу ҳақида бадиий фильм суратга олинади. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Кинематография департаменти директори Оқжўл Бекболотов «Фарғона» мухбирига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг VIII Халқаро конгрессида маълум қилди.

Мунарбек Сейитбек ўғли Олимпиада иштирокчилари рўйхатига сўнгги лаҳзада киритилади ва шу сабаб Парижга лицензияси муддати тугаган мураббий Беганас Султанбаевсиз келади. Натижада ўзбекистонлик мураббий Акмал Хасанов Мунарбекка мураббийлик қилади. Унинг раҳбарлигида Мунарбек учта ғалабага эришиб, финалга чиқади. Бу вақтда Султанбаев ётоқхонадаги телевизор қаршисида шогирдини олқишлаб, хурсанд бўлиб йиғларди. Қизиғи шундаки, бу воқеадан хабар топган оддий қирғизистонликлар мураббийга Парижга чипта сотиб олиб беришни таклиф қилишади, аммо бу бефойда эди, чунки лицензиясиз у рингга чиқиш тугул, Олимпия қишлоғига ҳам боролмасди.

Финалда Сейитбек уулу ўзбекистонлик Абдумалик Халоқов билан тўқнаш келади, Акмал Хасанов эса қарши томонда бўлган. Натижада қирғизистонлик сўнгги жангда мағлуб бўлади, бироқ ҳақиқий қаҳрамон сифатида юртига қайтади. Қирғизистон ҳукумати Мунарбек мураббийига Ошдан квартира беради.

Бекболотовнинг айтишича, тез орада боксчи ҳақида фильм суратга олиш ишлари бошланади. У ТУРКСОЙ форуми чоғида Ўзбекистон билан ҳамкорликда «Бир вақтлар Самарқандда» комедия фильми устида иш олиб борилаётган ишлар якундаётганини айтди. Фильм премьераси жорий йил сентябрь ойидаги Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади.

ℹ️ 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида WOSCU VIII халқаро конгресси бўлиб ўтади. Форумни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, ТУРКСОЙ, ИРСИКА, «Ал-Фурқон» жамғармаси томонидан амалга оширилмоқда. Конгрессда 35 давлатдан 300 га яқин дунёга машҳур олимлар иштирок этмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди