БМТ 2025-2034 йилларни қум ва чанг бўронларига қарши кураш ўн йиллиги деб эълон қилди

Душанбедаги чанг-тўзон. Asiaplus сайти фотосурати

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2025-2034 йилларни «БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш ўн йиллиги» деб эълон қилди. Бу ҳақда Independent хабар берди.

Тегишли резолюцияни Уганданинг БМТдаги элчиси Годфрей Квоба 134 та ривожланаётган давлат ва Хитойдан иборат 77 гуруҳи номидан тақдим этди. Унинг таъкидлашича, ташаббус «халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» орқали «қум ва чанг бўронларининг салбий таъсирини жиловлаш ва камайтириш» га қаратилган.

Қарор Бош Ассамблея ўтган йили эълон қилган ва бугун илк бор нишонланаётган 12 июль – Халқаро қум ва чанг бўронларига қарши кураш куни арафасида қабул қилинди.

БМТнинг таъкидлашича, чанг ва қум бўронлари сўнгги ўн йилликларда атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли турмуши ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликка таъсири туфайли жиддий глобал муаммога айланган. Борган сари бу ҳодисалар Марказий Осиё мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида янгиликларнинг «персонажи»га айланиб бормоқда.

«Қум ва чанг бўронлари Ернинг табиий биокимёвий циклларининг муҳим элементидир, бироқ қисман улар инсон омиллари, жумладан, иқлим ўзгариши ва барқарор эр ва сув бошқаруви туфайли юзага келмоқда», — дейилади сайтда.

Антропоген омиллар глобал чанг чиқиндиларининг камида 25% ни ташкил қилади. Баъзи ҳудудларда чўллардаги чанг миқдори биргина 20 асрда икки баравар кўпайган.

«Ушбу ҳодисанинг таъсирини кузатиш қийин, чунки бир минтақадаги инсон фаолияти бошқа минтақада қум ва чанг бўронларини келтириб чиқариши мумкин. Бироқ, қум ва чанг бўронлари инсон фаолияти туфайли юзага келгани каби, бу бўронларни инсон ёрдамида камайтириш мумкин», — дея таъкидлйади ташкилот.

БМТнинг Атроф-муҳитни бошқариш гуруҳи маълумотларига кўра:

👉 Ҳар йили атмосферага 2 миллиард тоннага яқин қум ва чанг кўтарилади;

👉 Қум ва чанг бўронлари асосан қуруқ ва чўл ҳудудларида учрайди, лекин улар узоқ масофаларни босиб ўтиб, анча узоқроқ ҳудудларга таъсир қилиши мумкин.

👉 қум ва чанг бўронлари авиация ва ер усти транспортининг ишини бузиши, қишлоқ хўжалиги жараёнларига таъсир қилиши, чўлланиш жараёнига ҳисса қўшиши мумкин.

Барқарор сув ва ер бошқаруви бундай ҳодисаларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Ўн йиллик ташаббус доирасида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти зарар кўрган мамлакатларда «барқарор ерларни бошқариш, агроўрмон хўжалиги, бошпана зоналари, ўрмонлар ва ерларни қайта тиклаш дастурлари» ни ўз ичига олган асоратларни юмшатиш амалиётини тарғиб қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ