1 майдан Тожикистон яна 25 давлат учун бир томонлама визасиз режимини жорий қилди

ҲИСОР ҚАЛЬАСИ. AZIMUTOUR.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

1 майдан бошлаб фуқаролари Тожикистонга бир томонлама тартибда 30 кунгача визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар рўйхати 25 тага ошди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатга киритилган давлатлар:

✅ Андорра

✅ Багама ороллари

✅ Босния ва Герцеговина

✅ Бразилия

✅ Болгария

✅ Коста-Рика

✅ Кипр

✅ Ирландия

✅ Мальта

✅ Маршалл ороллари

✅ Мексика

✅Мўғулистон

✅ Черногория

✅ Уммон султонлиги

✅ Руминия

✅ Сент-Киттс ва Невис

✅ Сент-Люсия

✅ Сан-Марино

✅ Сербия

✅ Словакия

✅ Словения

✅ Соломон ороллари

✅ Сент-Винсент ва Гренадина ороллари

✅ Ватикан

✅ Фаластин (дипломатик ва хизмат/махсус паспортлар учун).

16 та давлатнинг 55 ёшга тўлган фуқаролари Тожикистонда 14 кунгача визасиз бўлиши мумкин. Янги қоида қуйидаги давлатлар фуқароларига тааллуқли:

👉 Албания

👉 Жазоир

👉 Барбадос

👉Вануату

👉 Ветнам

👉 Доминика

👉 Хитой

👉Лаос

👉 Ливан

👉 Мадагаскар

👉 Марокаш

👉 Никарагуа

👉 Панама

👉 Шимолий Македония

👉 Тунис

👉 Фижи.

Яна 14 давлат фуқаролари Тожикистонга визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин. Рўйхатга Ироқ, Фаластин, Сурия, Маршалл ороллари, Соломон ороллари, Вануату, Судан, Мадагаскар, Фаластин, Гаити, Уганда, Руанда, Нигерия ва Эфиопия киради.

«Таъкидлаш жоиз, Тожикистон Республикасига 14 ёки 30 кундан ортиқ муддатга ишлаш, ўқиш, доимий яшаш ёки бошқа туристик бўлмаган мақсадларда киришлари мумкин бўлган рўйхатдаги мамлакатлар фуқаролари олдиндан керакли визани расмийлаштиришлари лозим, — дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

ℹ️ 2022 йил январь ойида Тожикистон 52 давлат фуқаролари учун бир томонлама визасиз режимни жорий қилди. Улар республикада 30 кунгача қолиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ