Тожикистон терма жамоаси илк бор футбол бўйича Осиё кубогининг плей-офф босқичига чиқди

Тожикистон терма жамоаси футболчилари. the-afc сайти фотосурати

Тожикистон терма жамоаси дебют Осиё Кубоги–2023 гуруҳ босқичи 3-турида Ливан терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

Тожикистон ва Ливан терма жамоалари биттадан очко жамғарган ҳолда учинчи босқичга яқинлашди. Иккинчи ўринда бораётган Хитой гуруҳда бор-йўғи икки очкога эга эди, шу боис, назарий жиҳатдан Тожикистонга дуранг натижа билан ҳам гуруҳдан чиқиш имкони бор эди — агар ХХР Қатар билан параллел ўйинда мағлуб бўлганида. Хитойликлар мағлуб бўлган тақдирдагина Ливанни ғалаба қониқтирарди.

Ўйин олдидан мамлакат президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Қатарга етиб келган. Ташкилий гуруҳ аъзоси Алишер Никимбаевнинг айтишича, кечга яқин Тожикистон делегацияси унга футболкага президент номини ёзишга ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган.

«Буни эрталаб соат 7 дан олдин қилиш керак эди. Яъни, 8 соатдан ортиқ вақт қолмаганди. Ва агар бу кун давомида содир бўлганида, бу етарли бўларди. Аммо кечки пайт, деярли тун эди ва Тожикистон терма жамоасининг илтимосини бажариши учун Ал-Араби клуби ходимларидан бирини ишга қайтаришга мажбур бўлдик. Ҳаммасини қилиш учун бир соатча вақт кетди», — деб ёзади Никимбаев.

Президентнинг ташрифи Тожикистон терма жамоасига қанчалик тасир қилгани номалум, бироқ улар ўйинни жуда фаол бошлашган ва ҳатто биринчи бўлим охирида Шервони Мабатшоев гол ҳам киритган, аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бу гол бекор қилинган.

Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Ливан жамоаси олдинга чиқиб олади — Бассел Жради гол уради. Бироқ ўн дақиқа ўтиб ливанликлар озчиликда қолишган: Қосим Ал-Зейн қўпол қоидабузарлик учун қизил карточка олади. Орадан бир неча дақиқа ўтиб Алишер Жалилов тўпни рақиб дарвозасига йўллайди, бироқ ҳакам яна офсайд туфайли голни бекор қилади. Тожикистонликлар 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишади: жарима зарбасини Парвиз Умарбоев голга айлантиради.

Деярли бир вақтда Хитой билан ўйинда Қатар олдинга чиқиб олди, аммо тожикистонликлар тўхташни ўйламади. Жароҳатланган вақтда Нуриддин Ҳамроқулов терма жамоа сафидаги расмий учрашувдаги илк голини урди ва Тожикистонга ғалаба келтирди.

Айни вақтда Қатар терма жамоаси Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, А гуруҳидаги якуний тартиб қуйидагича: Қатар – 9 очко, Тожикистон – 4, Хитой – 2, Ливан – 1 очко.

Аввалроқ иккинчи турда Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган Қирғизистон терма жамоаси 2 очко билан F гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган эди. Сўнгги турда гуруҳдан чиқиш учун Қирғизистон 25 январь куни Уммонни мағлуб этиши керак, шунингдек, якунда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган Хитойдан ташқари яна бир жамоага умид қилиш мумкин, ё очколар сони бўйича ёки қўшимча кўрсаткичлар бўйича.

Ўзбекистон терма жамоаси амалда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди ва 23 январь куни гуруҳда биринчи ўрин учун Австралия билан ўйнайди.

Осиё кубоги 12 январдан 10 февралга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Мусобақа тарихида Осиё Кубоги 24 та жамоа иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилмоқда. Улар 6 та гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бирида 4 тадан жамоа бор. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа 1/8 плей-офф босқичига йўл олиши кафолатланади ва энг яхши натижа билан ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган олтита жамоадан тўрттаси ҳам плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўрин учун кураш белгиланмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ