Ўзбекистон Бош прокуратураси журналистни ноқонуний ушлаган ИИВ ходимларининг ҳаракатларига баҳо беради

nuz.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Бош прокуратураси Nuz.uz интернет нашри журналисти Михаил Довлатовнинг қўлга олинишига алоқадор бўлган Ички ишлар вазирлиги ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказишни буюрди. Уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, деб хабар қилди назорат органи матбуот хизмати.

Шу тариқа, Бош прокуратура Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (АОКА) тегишли сўров хати ҳамда журналистнинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлмагани учун унга нисбатан ишни тугатиш тўғрисидаги суд қарорига жавоб қайтарди.

«Яна бир бор эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти, шунингдек, журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан ҳимояланган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

ℹ️ Михаил Довлатов 14 январь куни қўлга олинган. Ўша куни журналист Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги турар-жой массивларидан бирида яшовчилар билан суҳбатлашиш учун келган, улар гаражлари ва 98 туп дарахт ўрнига боғча қуришмоқчи эканликларидан шикоят қилишган. Йиғилишга туман ҳокимлиги вакиллари, экологлар ва бошқа мутахассислар ҳам таклиф этилган.

Учрашув жойидан унча узоқ бўлмаган жойда журналист автозак ва бир гуруҳ эркаклар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими кийимидагиларга эътибор берган.

«Уларнинг ёнидан ўтгач, менга гапиришаётганини эшитдим. Орқага ўгирилдим ва фуқаролик кийимидаги бир киши яна мени чақирди. Гап нимада эканини билиш учун унга яқинлашдим. У менга бу ерда чекиш тақиқланганини айтди. Мен унга бу ерда чекишни тақиқловчи белгилар борми, дея савол бердим. У эса бу ерда ҳамма нарса жамоат ҳудуди ва умуман чекиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Мен тутаб турган сигарет қолдиғини ташлаш учун ахлат қутисига бордим», — дейди Довлатов.

Улар журналистни ушлаб, милиция бўлимига олиб боришган, телефонини олиб қуйишган ва ундан ташриф мақсади ва митинг уюштириш нияти сабабини сўрашган.

«Ҳа, ҳа, бу одам рухсат этилмаган митинг уюштиришга қарор қилганимни айтди. У келаман дедингиз, одамларга келинг, вазиятни гапиринг, дегансиз ва бу «йиғилиш»ни ўтказиш учун ҳаммаси ҳокимликка ариза беришлари керак бўлган, улар бу ишни қилишмаган, зеро бу рухсат берилмаган митинг ҳисобланади. Аммо, менинг бу қандай берухсат минг бўлдики, унга, жумладан, ҳокимлик вакилларини ҳам таклиф қилган бўлсак, шунингдек, мен журналистик суриштирув ўтказиб, аҳоли билан учрашишим керак бўлган бўлса, деган саволимга жавобан улар мен билан яна митинг уюштириш ҳақида гаплаша бошлашди», — дейди журналист.

Довлатовни бўлимда беш соат ушлаб туришган. Натижада унга нисбатан Маъмурий Кодекснинг 183 («Майда безорилик») ва 194 («Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик») моддалари бўйича айблов қўйилган ва журналистнинг сўзларига кўра, «тушуниб бўлмас асосда» жаримага тортишган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати журналистларга Довлатовга нисбатан «жамоат жойида чеккани» учун протокол тузилгани ва бу «унинг касбий фаолиятига боғлиқ эмас»лигини таъкидлаган.

Nuz.uz таҳририяти ИИВ ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг бир қанча қонунлари қўпол равишда бузилгани ҳақида маълум қилди. Уни АОКА қўллаб-қувватлаб, оммавий ахборот воситалари вакилларини таъқиб қилиш ва касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш давлатнинг сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш сиёсатига зид эканини эслатиб ўтди. Агентлик барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.