Маҳса Амини ўлимини ёритган эронлик журналистлар АҚШ билан ҳамкорлик қилгани учун қамоққа ташланган

HENGAW.NET САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Теҳроннинг инқилобий суди журналистлар Нилуфар Ҳамедий (Niloufar Hamedi) ва Элахи Муҳаммадий (Elaheh Mohammadi) ни «душман АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш»да айбдор деб топиб, мос равишда етти ва олти йилга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм 22 октабрь, якшанба куни чиқарилди, дея хабар беради Hengaw инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

ОАВ вакиллари миллий хавфсизликка қарши ҳаракатлар ва ҳукуматга қарши ташвиқотда ҳам айбдор деб топилган. Эрон қонунларига кўра, бундай жиноятлар ҳам учун қамоқ жазоси кўзда тутилган. Бироқ, бу ҳолда жазо даври қисқароқ бўлгани учун, у каттароғига ён босади. Натижада Ҳамедий ва Муҳаммадий етти ва олти йилни панжара ортида ўтказадилар.

Бундан ташқари, эронлик аёлларга икки йил давомида интернетдан фойдаланиш, оммавий ахборот воситаларида ишлаш ва сиёсий партияларга аъзо бўлиш тақиқланган.

Маҳкумлар ўз айбларини тан олишмаган ва апелляция бериш ниятида.

Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси суд қарорини танқид қилиб, Ислом Республикаси расмийларини қизларни зудлик билан озод қилишга чақирган.

«Нилуфар Ҳамедий ва Элоҳе Муҳаммадийнинг ҳукмлари паролия бўлиб, сўз эркинлиги йўқ қилингани ва Эрон ҳукуматининг журналистикани криминаллаштиришга уринаётганининг яққол далилидир», — дейди қўмитанинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича координатори Шериф Мансур.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили идораси ҳам журналистларнинг ҳибсга олинишини қоралади. Расмийларга кўра, режимнинг бундай ҳаракатлари Ислом Республикаси ҳукуматининг «ҳақиқатдан қўрқишини» кўрсатади.

Иккала журналист ҳам ўтган йил сентябрида бутун Эронни қамраб олган намойишлар бошида ҳибсга олинган эди. Хамедийни қамоққа олишга сабаб, у ўз нашрида Маҳса Аминининг ота-онаси қиз комада бўлганида касалхонадан тушган суратини эълон қилган. Муҳаммадий ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин Амини ўлими ҳақида батафсил ҳисоботни нашр этгани ва жабрланувчининг дафн маросимидан репортаж олиб боргани учун жавобгарликка тортилган.

Маҳса Амини ҳақида ёзган ва намойишларни ёритган ОАВ вакилларининг қамоққа олиниши биринчи марта эмас. Шу йилнинг сентябрь ойида эронлик журналист аёллар Негин Багери (Negin Bagheri) ва Элназ Муҳаммадий (Elnaz Mohammadi) «фитна»да қатнашгани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ