Ўзбекистонда Хитойнинг Haval русумли автомобиллари ишлаб чиқарилади

HAVAL M6. HAVAL.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Хитойнинг Great Wall Motor компанияси ва Ўзбекистоннинг ADM Jizzakh компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, унга кўра Ўзбекистонда Haval русумли автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб ёзади UzDaily.uz.

Маълумки, Жиззах вилоятида жойлашган корхонада Хитой ишлаб чиқарувчиси автомобиллари йиғилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Haval шу йилнинг кузида чиқарилиши керак.

Келгусида томонлар корхона қувватини йилига 100 минг автомобилгача ошириш ниятида.

Биринчи босқичда Ўзбекистон заводида қуйидаги моделлар йиғилади:

🚙 Jolion;

🚙 M6;

🚙 H6;

🚙 Dargo.

Келгусида электромобиллар ва гибрид двигателлар билан жиҳозланган автомобиллар ишлаб чиқариш ҳисобига моделлар ассортименти кенгайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида “Хитой – Марказий Осиё” саммити доирасида Хитой ва Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига оид иккита шартнома имзолаган эди. Шундай қилиб, ўзбекистонда Exeed автомобиллари, шунингдек, BYD Auto Industry билан биргаликда электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди