ТДТ давлатлари Туркий давлатларнинг географик кенгашини туздилар

ednews.net сайти фотосурати

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия географик жамиятлари Туркий давлатлар географик кенгашини (ТДГК) ташкил этиш тўғрисида битим имзоладилар. «Казинформ» хабарига кўра, тегишли ҳужжат 9 май куни Тошкентда имзоланган.

Ташкилот штаб-квартираси Ўзбекистон пойтахтида жойлашган бўлиб, мазкур республика вакили Ойбек Норинбоев уч йил муддатга кенгаш бош котиби этиб сайланди.

Қайд этилишича, ТДГК нинг асосий вазифаси туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни қуйидаги йўналишларда мустаҳкамлашдан иборат бўлади:

➡️ инновациялар соҳалари;

➡️ экология;

➡️ туризм;

➡️ маданий-гуманитар соҳалар.

«Кенгашнинг асосий мақсади география, ўлкашунослик ва турдош фанлар йўналишида қўшма тадбирлар ўтказиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилиш, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини аниқлаш ва уларда фаол иштирок этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборатдир»,дея хулоса қилди Ойбек Норинбоев.

QazaqGeography республика жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси Орман Нурбаевнинг айтишича, кенгаш Қозоғистон томонининг ўтган йили илгари сурилган ташаббуси билан тузилган. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда иқлим, сув ресурслари, экотуризм ва углерод нейтраллиги (ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида карбонат ангидрид ва унинг аналоглари чиқиндиларини камайтириш) масалаларида конструктив ечимларни ишлаб чиқиш масаласи пишиб етилган.

«Бунинг учун кенгашимиз доирасида ёш авлодга экологик таълим, экологик тафаккур ва бошқаларни ўргатувчи Туркий академияни, шунингдек умумий тарихий ва маданий туркий меросимизни асраб-авайлашни ўрганиш учун Turkic Heritage яратишни таклиф этамиз», — деди Орман Нурбоев.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 2009 йил октабрь ойида Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) ташкил этилган бўлиб, илгари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) деб номланган. Айни пайтда унинг таркибига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи сифатида қатнашмоқда.

Жорий йил март ойида ташкилот шафелигида устав капитали 500 миллион доллар бўлган ТДТ давлатларининг инвестиция фонди ташкил этилиши хабар қилинган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ