ФИФА президенти Жанни Инфантино Марказий Осиё республикаларига қатор расмий ташрифлари доирасида Тожикистонга келди.
Президент Эмомали Раҳмон Душанбеда Инфантинони қабул қилиши, шунингдек, ФИФА раҳбарининг Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан расмий учрашувлари ўтказиши, уларда республикада футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Инфантино Душанбеда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг (CАFА) саккизинчи Конгрессида иштирок этади, унда ташкилот раҳбарияти янги тўрт йиллик муддатга сайланади ва CАFА раҳбари лавозимига ягона номзод — ташкилотнинг амалдаги раҳбари Рустам Эмомали бўлади.
Тадбирда Инфантинодан ташқари Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ҳам иштирок этади ва у ҳам Марказий Осиё давлатларига амалий ташриф билан келади.
Тожикистондан кейин Инфантино Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ташриф буюради. Шундай қилиб, 3 май куни унинг Қозоғистонга, 4 май куни Қирғизистонга, 5 май куни Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.