Тожикистонда йил бошидан буён содир бўлган зилзила ва қор кўчкилари сони маълум бўлди

ТОЖИКИСТОНДА ҚОР ҚЎЧКИЛАРИ ОҚИБАТИ. ФВҚ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Тожикистонда 411 та табиий фавқулодда ҳолат ва ҳодисалар қайд этилган. Бу ҳақда 28 апрель куни Республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ) маълумотларига таяниб, «Азия-Плюс» хабер беради.

Хусусан, 335 та қор кўчкиси, 19 та тошлар қулаши, 18 та зилзила, 16 та ер кўчкиси, 13 та сув тошқини, 6 та қор бўрони, 2 та кучли ёмғир, шунингдек, сув сатҳининг кўтарилиши ва қаттиқ совуқ тушиши билан боғлиқ 1 та факт қайд этилган.

ℹ️ 2022 йилнинг шу даврида Тожикистонда 520 та шундай факт қайд этилганди.

ФВҚ маълумотларига кўра, жорий йилда содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг умумий сонидан 19 таси мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига 20,3 миллион сомонийдан (1,8 миллион доллардан ортиқ) ортиқ моддий зарар етказган, бу эса 2022 йил январь-март ойларида етказилган 4,2 миллион сомоний (385 минг доллар) зарардан беш баравар кўпдир.

Учта ҳодисада 24 киши ҳалок бўлган.

Табиий офатлар вилоятлар ва шаҳарлар бўйича фоиз сифатида қуйидаги тарзда тақсимланди:

👉 қор кўчкилари – 52,6% (Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Хоруғ, Дарваз, Ванж, Рушон, Шуғнон ва Роштқалъа туманлари);

👉 тош кўчкилари — 15,8% (Дарваз, Рушон, Роштқалъа туманлари);

👉 сел оқимлари — 10,5% (Файзобод ва Тожикобод туманлари);

👉 қор бўрони – 5,3% (Дарваз тумани);

👉 қаттиқ совуқлар — 5,3% (Дарваз тумани);

👉 зилзилалар — 5,3% (тоғли Матч, Рашт ва Нуробод туманлари).

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Тожикистонда биринчи чоракда сувда хавфсиз юриш-туриш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида 18 киши чўкиб кетганини қайд этди. Чўкиб кетганларнинг ярми 16 ёшгача бўлган болалардир. ФВҚ қутқарувчилари шу вақт ичида чўкиб кетаётган беш кишини қутқариб қолишган.

Қўмита маълумотларига кўра, болалар ва ўсмирларнинг сув ҳавзаларида ўлимига ота-оналарнинг бепарволиги, сузиш қоидаларига риоя қилмаслик ва сузиш тақиқланган жойларда чўмилиши сабаб бўлмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ