Беларуслик футболчи Тожикистон терма жамоасида ўйнаш истагини билдирди

Владислав Косминин. football.by сайти фотосурати

Бекободнинг «Металлург» клубини беларуслик ҳимоячиси, аввалроқ Душанбенинг «Истиқлол» клубида тўп сурган Владислав Косминин Тожикистон терма жамоасида ўйнаш истагини маълум қилди. Бу ҳақда Sport.tj хабар берди

«Мен терма жамоа футболчилари рўйхатига киришни, кейин эса Тожикистон терма жамоасига халқаро майдонда ёрдам беришни хоҳлайман», — деди 33 ёшли Косминин.

Футболчи терма жамоа бош мураббийи, хорватиялик мутахассис Петр Сергт ҳақида ижобий фикр билдирди.

«Мен соф субъектив тарзда айта оламан: жамоада яхши серияли ўйинлар бор, жамоада яхши муҳит мавжуд, у натижа беради ва одамни ҳурсанд қилади», — дейди Косминин.

Сергтнинг ўзи Космининнинг Тожикистон терма жамоаси футболчисига айланишига ва миллий терма жамоа учун 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган илк Осиё кубогида иштирок этишига қарши эмас.

Владислав Косминин Тожикистон паспортини расмийлаштириш билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот 2022 йил декабрида пайдо бўлганди, бироқ жорий йилнинг апрель ойи ўрталарига келиб, футболчининг ҳужжатни олиш бўйича ҳали ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермаган.

Косминин Тожикистон фуқаролигини олишни истаган биринчи футболчи эмас. Аввалроқ ганалик ҳимоячи Давид Мавутор ва сербиялик дарвозабон Никола Стошичлар тожик паспортини олган бўлсаларда, бу футболчилар ҳеч қачон республика терма жамоасида ўйнамаган.

Владислав Косминин ўз фаолиятини 2005 йили Беларуснинг «Нафтан» жамоасида бошлаган. Турли вақтларда у Беларуснинг «Полоцк», «Гранит», «Волна», «Витебск» ва «Неман» жамоаларида тўп сурган. 2017 йили Марказий Осиёга кўчиб ўтган. Аввалига Олмалиқнинг ОМК, кейин эса Кўкшетаунинг «Оқжетпес» жамоасида ўйнаган. 2019-йили яна ОМКга қайтган бўлса-да, олти ойдан сўнг Зарафшоннинг «Қизилқум»ига, кейин эса Яйпаннинг «Турон» клубига ўтган. 2022 йили дешанбеликларнинг «Истиқлол» и билан шартнома имзолаган ва у билан Тожикистон чемпионлигини қўлга киритган ва Сергт эътиборини тортган. 2023 йил бошида Косминин Бекободнинг «Металлург» жамоасига кўчиб ўтди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ