«Специя»да ўйнай бошлаган Шомуродов ўрнига Малдини майдонга тушди

Элдор Шомуродов "Наполи"га қарши тўр сурмоқда. acspezia.com сайти фотосурати

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома» томонидан қишки трансфер сифатида «Специя» футбол клубига ижарага берилганди. Футболчи ушбу клубда ўзининг дастлабки ўйинини бошлади.

Ўзбекистонлик ҳужумчининг дебюти ўз майдонида Италия А серияси пешқадами «Наполи»га қарши кечган баҳсда майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, «Специя» дарвозасига жавобсиз учта гол киритди. Барча голлар учрашувнинг иккинчи ярмида киритилди. Дастлаб грузиялик Каха Кварацхелия пеналтини голга айлантирди, кейин нигериялик Виктор Осимен дубль қайд этди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи, афтидан, ҳали янги жамоа ўйинига мослаша олмаган кўринади, ишончли ҳаракат қилолмади, фақат битта хавфли вазиятни юзага келтиролди.

Шомуродов ўрнига 76-дақиқада «Милан» ва Италия терма жамоаси сардорлари Чезаре ва Паоло Малдини афсонавий сулоласи давомчиси Даниэл Малдини майдонга тушди.

А Сериядаги 20 учрашувдан сўнг, «Специя» 18 очко билан турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва Италия чемпионатининг юқори дивизионида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқда. Жамоа қуйи лигада 18-ўринда бораётган «Верона»дан беш очколик фарқни сақлаб қололди. Айни пайтда, «Наполи» 2-ўриндаги «Интер»ни 13 очкога ортда қолдириб, турнир чемпионлиги сари ишонч билан бормоқда.

Элдор Шомуродов «Муборак Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йили Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига кўчиб ўтган. 2017 йили у Ростовга таклиф қилинган ва у ерда барча расмий турнирларда 91 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган. 2020 йил октябрь ойида 7,5 миллион евро товон эвазига «Женоа»га кўчиб ўтди. У Генуяликлар сафида А серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.

2021 йил августида «Рома» ўзбекистонлик ҳужумчини 17,5 миллион евро эвазига сотиб олди ва у билан 2026 йилгача шартнома имзолади. Мавсум якунига кўра римликлар А серияда олтинчи ўринни эгаллашди. Шомуродов 28та ўйинда майдонга тушган, шундан 23тасида ўзбекистонлик захирадан майдонга тушган. Унинг ҳисобида учта гол ва тўртта голли узатма бор. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 28 ёшли ҳужумчи 59та ўйин ўтказиб, 32та гол урган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ