Кобулда ТИВ биноси яқинида содир этилган худкушлик ҳужумида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

11 ЯНВАРДА ҚОБУЛДАГИ ТИВ БИНОСИ ОЛИДА ЮЗ БЕРГАН ТОПТЛАШ ОҚИБАТИ. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОЛИНГАН ФОТОСУРАТ

11 январь куни Афғонистон пойтахти Кобулда Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган ва 21 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» ўз манбасига таяниб хабар берди.

Қурбонларнинг аксарияти 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган ҳукуматнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёки Маданият ва ахборот вазирлиги ходимлари экани айтилади.

«Ал-Жазира» телеканалининг аниқлик киритишича, худкуш-террорчи ТИВ мажмуаси периметри ичига киришга уринган, бироқ хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган ва у ўзини бинога кириш олдида портлатиб юборган. Ўша пайтда Ташқи ишлар вазирлигининг бош биносида хитойлик дипломатлар ва толиблар ҳукумати вакиллари иштирокида музокаралар олиб борилаётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 5 сентябрь куни Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида «Ироқ ва Шом ислом давлати» * (ИШИД) террорчилик гуруҳининг худкуш-террорчиси ўзини портлатиб юборган эди.

У консуллик ходими визага номзодларни эълон қилиш учун навбатда турган одамлар олдига чиққан пайтда портловчи қурилмани ишга туширган. Бошқа версияга кўра, Россия элчихонасининг ташқи периметрини қўриқлаётган радикал «Толибон» жангарилари худкуш-террорчини отиб ташлашга муваффақ бўлган, аммо отишмалар чоғида террорчи қўйган портловчи моддалар портлаб кетган.

Натижада Россия элчихонасининг икки ходими ҳалок бўлган: иккинчи котиб Михаил Шах ва мутахассис эксперт (хавфсизлик ходими) Адигжи Кужугет. Булардан ташқари, элчихонанинг ташқи атрофини қўриқлаётган икки «Толибон» жангариси ва навбатда турган камида олти нафар тинч афғон қурбон бўлган.

*Юлдузча билан белгиланган ташкилотлар Россия ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ