LG Россиядаги заводини Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчириш бўйича музокараларни бошлади

LG белгиси. techgenyz.com сайти фотосурати

Жанубий Кореянинг LG маиший техника компанияси Россия Федерациясининг Москва вилояти Руза шаҳридаги заводини ёпиш ва ишлаб чиқаришни Қозоғистон ёки Ўзбекистонга кўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Нашр мутахассисларга таянган ҳолда таъкидлашича, арзон ишчи кучи туфайли ишлаб чиқаришни Ўзбекистонга ўтказиш фойдалироқ, бироқ Қозоғистонда тўловга қодир истеъмолчилар кўпроқ.

Олма-Отада LG заводи 1998 йилдан бери ишлаб келади, аммо кейинчалик ишлаб чиқариш тўхтатилган. Айни пайтда завод сервмис хизматларини кўрсатади ва яқинда Қозоғистон бозорида LG компаниясининг 25 йиллигини нишонлади. Ҳозирда Республика Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги LG билан янги завод очиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистонда LG Samsung ускуналарини ишлаб чиқарувчи Artel билан музокаралар олиб борди.

Нашрнинг қайд этишича, Россиянинг LG компанияси топ-менежментининг бир қисми аллақачон Тошкентга кўчирилган.

Шу билан бирга, Қозоғистондаги «Коммерсант» манбасига кўра, Ўзбекистон компаниясининг LG билан ҳамкорлик қилиши фойдасиз, чунки бу ҳолда корейс бренди Артелнинг ўзи билан рақобатлашади.

LG Electronics компаниясининг Москва вилоятининг Руза туманидаги заводи жами 1450 нафар ходимга эга Европадаги энг йирик заводлардан бири ҳисобланади. Корхона қурилиши 2005 йил апрель ойида бошланган, завод 2006 йил сентябрь ойида очилган.

2022 йил 19 март куни LG компанияси Россия Федерациясининг Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операцияси бошланиши муносабати билан Россияга товарлар етказиб беришни тўхтатганини эълон қилди. Шу билан бирга, Рузадаги завод ёпилиши ҳақида маълумот ҳалигача олинмаган. 23 март куни ижтимоий тармоқларда комбинатдаги ошхонага ходимларни ишга олиш ҳақида эълон пайдо бўлди.

«Коммерсант» нашрининг хабар беришича, LG компаниясининг Россиядаги PR бўйича директори Татяна Шахнес қўнғироқ ва мурожаатларга жавоб бермаган, компаниянинг глобал офиси ҳам сўровга жавоб бермаган.

Аввалроқ американинг Whirlpool (Липецк вилоятида Indesit, Whirlpool, Hotpoint ускуналарини ишлаб чиқарган) компанияси Украинада МҲО ишга туширилгандан сўнг Россияда товарларни етказиб беришдан бош тортиши ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганлигини эълон қилганди, у Россия Федерациясидаги активларини Туркиянинг Arcelik компаниясига сотди, Германиянинг Bosch компанияси мамлакатдаги бизнеси учун харидор қидира бошлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ