«Туркманистон ҳаво йўллари» россияликлар ва бошқа хорижликлар учун янги тариф ва жарималарни жорий этди

«Туркманистон ҳаво йўллари» ходимлари. aviaport.ru сайти фотосурати

«Туркманистон» авиакомпанияси ўзининг расмий сайтида жорий йилнинг 30 октябридан бошлаб Россиядан Туркманистонга парвозлар учун янги тарифларни жорий қилганини маълум қилди. Хорижликларга, жумладан, россияликларга авиачипталар оширилган нархларда сотилади, қоидаларни бузган ҳолда брон қилганлик учун жарима ундирилади.

Авиакомпания йўловчиларни тариф шартларига эътибор қаратишга ва «фуқароликдан келиб чиқиб» тўғри танлашга чақиради.

Шундай қилиб, 18 октябрь куни 14 ноябрги Қозондан Туркманободга А30/ТМ тарифида эконом-класс чипталарини (фақат Россия Федерацияси ҳудудида туркман фуқароларига сотилади) веб-сайтда 24,9 минг рублга ($403) сотиб олиш мумкин. H30D/wekillk тарифида бир хил рейсга эконом класс чипталари (Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар фуқаролари учун фақат Россияда) 34,6 минг рубл (560 доллар)га сотилмоқда.

Эконом-классдаги яна бир тариф – Q (90DY) – фуқаролиги ва сотиб олинган жойидан қатъи назар, Қозондан Туркманободга худди шу рейс учун йўловчига 125,4 минг рубл (2030 доллар) тушади.

Чипталарни бронлаш. turkmenistanairlines.ru сайтидан скриншот

Йўл ҳақи тарифлари қоидаларига кўра, бронлашдаги хатолар учун йўловчи чипта нархининг 10-20 фоизи миқдорида жаримага тортилади. Шу билан бирга, тарифни танлаш саҳифасида, нархдан ташқари, чет элликлар учун сотиб олиш жойидаги чекловлар ҳақида бошқа огоҳлантиришлар келтирилмаган. Шунингдек, умуман тарифлар қоидаларига эътибор бериш зарурлиги ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш йўқ.

Шубҳасиз, учинчи давлатда туриб Россиядан ватанига чипта сотиб олишга қарор қилган Туркманистон фуқаролари ҳам жаримага тортилиши мумкин.

Turkmenporrtal хабарига кўра, Ашхобод – Москва (Домодедово) – Туркманбоши йўналиши бўйича парвозлар «Туркманистон ҳаво йўллари» томонидан ҳафтасига икки марта чоршанба ва жума кунлари, Ашхобод — Қозон — Туркманобод йўналиши бўйича парвозлар эса ҳафтасига икки марта душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ