Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Қозоғистон шахматчилари ғолибликни қўлга киритдилар

Умида Омонова. darakchi.uz сайти фотосурати

Грецияда шахмат бўйича 8-18 ёшли ўғил-қизлар (рапид ва блиц) ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ФИДE усталари қозоғистонлик Казбек Ногербек ва Назерке Нургали, шунингдек, ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди. Бу ҳақда Sports.kz хабар беради.

Умида Омонова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида рапид ва блиц бўйича ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Рапид ва блиц бўйича Ҳумоюн Бегмуратов 12 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоасига кумуш медал келтирди.

18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида рапид ва блиц бўйича Казбек Ногербек ғолиб бўлди. 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида блиц бўйича Назерке Нургали энг яхши натижани қайд этди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Даниял Сапенов блиц бўйича кумуш, рапид йўналишида бронза медалини қўлга киритди.

30 апрель – 4 май кунлари Грециянинг Родос оролида шахмат бўйича 8-18 ёшли ўғил-қизлар (рапид ва блиц) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда дунёнинг 40 давлатидан 330 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

  • Қозоғистон ҳукумати фавқулодда ҳолатда олиб бораётган ишларини танқид қилаётганларни таъқиб қилмоқда

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди

  • Қозоғистонлик журналист Луқпан Аҳмедяров Қантарга бағишланган ҳужжатли фильмни тақдим этди