Марказий Осиё курашчилари қитъа чемпионатида 43 медални қўлга киритдилар

Азамат Даулетбеков. uww.org сайти фотосурати

Марказий Осиё республикалари спортчилари қитъа биринчилиги якунига кўра 43 та медални қўлга киритди, шундан 9 таси олтин. Бу ҳақда Бирлашган Жаҳон Курашининг расмий сайти хабар беради.

Терма жамоалар орасида энг яхши натижани қозоғистонликлар қўлга киритдилар. Улар ҳисобида жами 5 та олтин, 8 та кумуш ва 8 та бронза медали бор. Қозоқ миллий терма жамоаси медаллар жадвалида фақат Япония (10 олтин, 2 кумуш, 9 бронза) ва Эрон (10 олтин, 2 кумуш, 3 бронза)га имкониятни бой бериб, якуний учинчи ўринни эгаллади.

Айни пайтда медаллар сони бўйича қозоғистонликлар Япония терма жамоаси билан биринчи ўринни бўлишмоқда. Қозоғистонга юнон-рум курашчилари Меиржан Шермаханбет ва Алимхон Сиздиқов, эркин курашчи Азамат Даулетбеков, шунингдек, Мадина ва Жамила Бакбергеновлар олтин олиб келди.

Қирғизистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 7 бронза медали билан медаллар жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Олтин медалларни юнон-рум курашчилари Оқжол Маҳмудов, Тинар ва Жоломан Шаршенбековлар ҳамда Айпери Медет қизи қўлга киритди. Жаҳон чемпионлари Ойсулу Тинибекова ва Меерим Жуманазарова бу сафар кумуш билан чекланишди.

Ўзбекистон терма жамоаси медаллар рўйхатининг еттинчи поғонасидан жой олди. Ўзбекистонликларнинг иккита кумуш ва олтита бронза медали бор. Тожикистон ва Туркманистон полвонлари медаллар қўлга кирита олмадилар.

19-24 апрель кунлари Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Батор шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 19 давлатдан 250 нафар спортчи иштирок этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди