Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин вафот этди

Серго Сутягин. Facebookдаги шахсий саҳифаси фотосурати

28 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин 84 ёшида вафот этди, деб хабар беради «Фарғона»нинг Тошкентдаги манбаси. У коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

Серго Сутягин Халқаро Архитектура Академиясининг (МААМ) аъзоси, кўплаб маҳаллий ва халқаро мукофотлар лауреати, Қўқоннинг фахрий фуқароси эди.

Тошкентда унинг лойиҳаси асосида Алишер Навоий номидаги кино санъати саройи («Панорама» кинотеатри), «Аркада» савдо маркази, «Самарқанд-Дарбаза» чойхонаси ва «Космонавтлар» метро бекати қурилган.

Архитектор томонидан Қўқонда — мусиқа ва драма театри ва адабиёт музейи, Хивада — янги марказнинг бир қатор иншоотлари, жумладан Маъмун академияси, Қарши шаҳрида – амфитеатр, Термиз, Урганч, Қарши ва Бухоро шаҳарларидаги аэропортлар қурилган. Серго Сутягин Нукусдаги дунёга машҳур Савицкий музейи лойиҳаси муаллифи бўлади.

Сутягин Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилади.