17 июнь куни Москва шаҳар ҳокимиятида мэр ва бир қатор ишбилармонлар иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Унда, жумладан меҳнат мигратларини вакциналар билан эмлаш масаласи ҳам кўрилди, деб хабар беради Forbes.
«Шаҳар ҳукумати ва бизнес вакиллари тезликда мигрантларни коронавирусга қарши эмлаш кераклиги масаласида якдил бўлдилар», — дейди мажлисда иштирок этган «Андерсон» кафе тармоқлари асосчиси, Россияда кичик ва ўрта бизнес омбудсмени Анастасия Татулова.
«Бу улкан миқдордаги одамлардир. Ҳозирда улар эмланмаган ва шифохоналардаги ўринларни банд қилмоқдалар. Уларнинг орасида эмланишга рози бўлганларнинг сони жуда кўп», — дейди у. Тадбиркор аёлга кўра, яқин икки ҳафта ичида мигрантларни эмлаш ишлари бошланади.
Учрашувда пойтахт мэри Сергей Собянин меҳнат мигрантлари бир компонентли «Спутник Лайт» вакцинаси билан эсланишини таъкидлади. Бу жараён 7 июлга қолмасдан бошланиши керак.
Кейинги пайтда Москвада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият анча кескинлашган. Ковидга чалинган одамларнинг сони кескин кўтарилиб, ўтган йили қайд этилган энг кўп миқдор даражасига етган. Шу сабаб Москва ҳукумати хорий ҳафтани иш ҳақи сақланган ҳолда иш куни бўлмаслигини эълон қилди. Бошқа кескин чоралар қўланиши масалалари ҳам кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Петербургда бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форумда РФ президенти Владимир Путин мамлакатда ишлаётган меҳнат мигрантларини эмлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича ҳукуматга топшириқ берганди.