Афғонистонда жангарилар ерларни миналардан тозалаш мутахассисларига ҳужум уюштиришган

«Ислом давлати» (РФда тақиқланган террорчи ташкилот)нинг Афғонистондаги IS-K номи билан машҳур бўлими Halo Trust халқаро миналардан тозалаш хайрия ташкилотига ҳужум уюштирганини тан олди. Сешанба куни юз берган машъум воқеада 10 нафар одам ўлган, 16 киши яраланган, деб хабар беради CNN.

Ҳужум мамлакатнинг шимолий ҳудуди Багланда юз берган, деб хабар беради хайрия ташкилотининг бош директори Жеймс Коуэн.

Бу пайт лагерда маҳаллий жамоа вакилларидан иборат 110 та одам бўлган. Коуэнга кўра, жангарилар каманданинг қайси аъзолари шиа эътиқодига мансуб ҳазарийлар эканини айтишни талаб этишган ва хонама-хона юриб дуч келган одамни ўққа тутишган.

«Ислом давлати» жангарилари ўтган ой ҳазарийларнинг Қобулдаги қизлар мактабига ҳам ҳужум уюштирган эдилар ва натижада энг камида 85 нафар инсоннинг ёстиғи қуриганди.

Шуниси қизиқки, афғон ҳукумати дастлаб терактда айблаган «Толибон» ҳаракатининг маҳаллий аъзолари ҳужум пайтида ёрдамга келишган.

«Маҳаллий толиблар ёрдамга келдилар ва жангариларини қувиб солдилар», — дейди Коуэн.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради