Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Тергов изолятори карантинга ёпилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси НТС телерадиокомпаниясидан олинган кадр

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) тергов изоляторида карантин эълон қилинди ва шу муносабат билан маҳбусларнинг қариндошлари билан учрашувлари бекор қилинди. Бу ҳақда 24.kg нашри юрист, республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳимоячиси Сергей Слесаревга таяниб хабар беради.

Тергов изоляторига на терговга олинган маҳбусларнинг адвокатларини ва на маҳбусликда ўтирган шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши устидан мониторинг олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячиларини қўйишмоқда. Юристнинг ўзи ҳам беморлиги туфайли касаллик варақаси билан ётганини, унга пневмония (зотилжам) ташхисини қўйишганини маълум қилди.

Слесаревга кўра, МХДҚ Тергов изоляторида сақланаётган Атамбаевнинг ва бошқа маҳбусларнинг соғлиғи ҳақида унда ҳеч қандай маълумот йўқ. МХДҚ бу борада ҳеч қандай шарҳ бераётгани ҳам йўқ. 30 июнь куни тергов изолятори маъмуриятининг 10 нафар ходимида COVID-19 аниқлангани боис ўзини яккалатиш тартибига ўтказилгани ҳақида хабар берилганди, аммо идорадагилар бу хабарни инкор этдилар.

Атамбаевнинг касалхона ётқизилиши ҳақида ўша куниёқ, 30 июнда маълум бўлганди. Собиқ президентнинг COVID-19 инфекциясига ПЗР-таҳлиллари манфий натижани кўрсатди, бироқ шифокорларнинг онлайн-консилиуми унга икки томонлама пневмония ташхисини қўйди. Атамбаевни тергов изоляторига 9 июль куни ўтказдилар, ўшанда унинг аҳволи қониқарли деб эълон қилинганди.

Қирғизистонда 14 июль кунига коронавирусга чалинишнинг расман 11 538 ҳолати қайд этилди. 3 569 нафар бемор соғайиб кетди ва 149 киши ўлди. 7 820 киши беморлигича қолмоқда. Бир сутка ичида вирус билан зарарланиш 4,13 фоизга ёки 319 кишига кўпайди. Апрелда коронавирус юқтирганлар сони 1,6 марта, май ойида – 1,3 марта ва июнь ойида бирданига 4,6 мартага кўпайди.

Республика ҳукумати ўта муҳим дори воситаларига ва жиҳозларига нархларни тартибга солиш механизмининг йўқлиги, касалхоналарда беморларни даволаш учун койка-ўринлар ва стационарларнинг етишмовчилиги, ўпкани сунъий шамоллатиш бўйича аппаратлар билан таъминот ёмон аҳволда экани тўғрисида таъна-маломатларга қолиб кетди. Бош прокурутара куни кеча мамлакатнинг амалдаги президенти Сооронбай Жээнбеков ва бошқа юқори мартабали давлат мулозимларини юзага келган оғир эпидемиологик вазиятни келтириб чиқаргани учун жиноий жавобгарликка тортиш бўйича шикоят аризани қабул қилиб олди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ