Ўзбекистонликлар COVID-19 дан даволанишда пуллар ўмарилаётганидан шикоят қилганлар

@koronavirusinfo.uz телеграм-канали фотосурати

Коронавирус борлиги гумон қилинган ўнлаб ўзбекистонликлар, шунингдек уларнинг қариндош-уруғлари тиббиёт ходимларининг даволанишга 30-35 млн сўм (таҳминан $3200) сарфлангани тўғрисидаги қоғозга қўл қўйдириб олаётганларидан шикоят қилганлар. TROLL.UZ Telegram-канали ўтказган сўровнома мана шундай ҳолатларни аниқлаган, деб ёзади медиалойиҳанинг муаллифи Умид Ғофуров.

Бундай сўровнома ўтказилишига интернетда беморлар даволаниш учун катта сумма сарфланганига доир ҳужжатларни қўл қўйишга мажбур қилинаётганига доир хабарлар пайдо бўлгани сабаб бўлган. Ғофуровнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонда юз берган бу каби воқеаларга доир 50 та мурожаат олган.

Ғофуров ўз сўзларини исботлаш учун унга жўнатилган мурожаатларни келтиради. «Менинг қариндошим вирусдан шубҳаланган эди. Тест салбий чиқди. Aммо ундан 35 миллион сўмлик хизматга имзо қўйишни сўрашди. У аёлда бундай пул йўқлигини айтса, буни давлат тўлайди дейишибди».

«Кекса бир аёл вафот этди (унинг ёшига етган эди), қариндошларига 35 миллион сўм сарфлагани ва Ковид билан касал эканлиги ҳақида имзо чекишларини айтишди, қариндошлари рози бўлмагандан сўнг, жасадни очамиз, деб қўрқитишган. Кейин имзолашга мажбур бўлган».

«Қишлоғимиздан 5 кишини олиб кетишди. Ҳеч қандай дори берилмаган. Aммо улар 30 миллион сарфланганлиги тўғрисида ҳужжатларни имзолашга мажбур бўлишди».

«Ҳар бир хабарни текширишнинг иложи йўқ, лекин ўнлаб одамлар бир хил ҳикояларни айтиб беришга қараганда, ҳақиқатга яқиндек кўриняпти, — деб ёзади Ғофуров. — Статистикага кўра, 8327 киши тузалиб кетибди. Aгар ҳар бири учун 3 минг доллар (30 миллион сўм) сарфланган бўлса, бу 25 миллион долларни ташкил этади»/

Блогер COVID-19 га қарши кураш Республика махсус комиссияси ва Бош прокуратурага қанча пул амалда ва яна қанча пул «қоғозда» сарфланганини текшириш таклифини беради.

Ўзбекистонда карантин жорий этилганидан сўнг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан давлат бюджетидан пуллар ўзлаштирилгани тўғрисида бир нечта ҳолатлар қайд этилган. Ўтган ҳафта Навоий санитарния-эпидемиология осойишталиги марказининг бош врачи ва омборхона мудири 510 млн сўмни ($50 минг) ўғирлаганликлари учун ҳибсга олиндилар. Улар иштилармонлар билан ўзаро тил бириктириб, дезинфекция воситалари ва тиббий ниқобларни қиммат нархда сотиб олганлар.

Бундан олдин Бухорода республика Инқирозга қарши кураш жамғармасидан пул ўмарилгани аниқланди. Тергов текширувига кўра, Бухоро санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори 14,9 тонна гипохлорит кальцийни бозор нархидан ҳам баланд нархда — 204,6 млн сўмга ($20 минг) сотиб олган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ