6 июль кечга бориб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 10 362 та одамга етди. Кун давомида 342 нафар инсонда инфекция борлиги аниқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва COVID-19 лойиҳаси Telegram-каналлари.
Карантин марказидаги одамлар орасида коронавирусга чалинишнинг 204 та, аҳоли орасида 116 та, узоққа қатнайдиган ҳайдовчилар орасида 22 та ҳолати аниқланган. Тошкент, Фарғона, Наманган вилоятларида карантин зонасидан ташқаридаги одамларда вирус борлигини қайд этиш ҳолатлари давом этмоқда. Бундан олдинги антирекорд 3 июль куни қўйилган бўлиб, унда 318 нафар фуқарода коронавирус борлиги аниқланганди.
Республикада карантин жорий этилганидан бери жами 6628 та одам ушбу вирусдан соғайиб кетган, 37 та одам ўлган. Вируснинг сўнгги қурбони пойтахтнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 86 ёшли аёл бўлди. Кекса онахон 19 июль куни юқори қон босими ва қўл ва оёқларда мадорсизлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқазилганди.
27 июнь куни аёлнинг аҳволи ёмонлашган ва уни интенсив терапия бўлимига ўтказадилар. Беморга инсульт, гипертония, юракнинг ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас олиш етишмовчилиги ташхисини қўядилар. Аёл мия суюлиши, юрак-қон тизими ва нафас олиш етишмоқчилидан вафот этган.
5 июль куни оқшомда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ўн мингтадан ошди. Вирусология илмий тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекция врачи Эркин Мусабаев клиникаларнинг қўл учида ишлаши ва вирусни аломатсиз турини бошдан кечираётганларнинг касалхоналарда даволанмаслиги оқибати коронавирусга чалинганларнинг реал миқдори кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Жон Хопкинс университетининг ҳисоб-китобига кўра, дунёда коронавирусга чалинган одамларнинг сони 11,6 млн.га яқинлашиб қолган, 537 мингта одам ўлган.