Тошкентликлар милиция ходимларининг савдогарлар билан кечги жанжалларидан шикоят қиладилар

Тошкентдаги «қўлбола» кўча савдоси . Facebook даги Тэи Треф фотосурати

Пойтахтнинг Чилонзор туманида кийим-кечак бозори олдида ёшовчи одамлар кечки пайт ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг сирена ёқиб, овоз кучайтиргич орқали кўчадаги савдоларни тарқатишидан норозилик билдирадилар. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг ёзишича, карантин сабаб бозорлар ёпилганидан сўнг савдогарлар йўл ёқаларидан «қўлбола бозор» уюштириб савдо қиладилар ва уларнинг милиция билан жанжали мана бир ҳафтадан бери давом этиб келади.

Facebookдаги очиқ гуруҳ вакили Наталья Шашкованинг ёзишича, Алгоритм массивидаги ноқонуний бозор турар-жой биноларининг шундоққина олдида ташкил этилган. Аёлга кўра, бу ерда «Бек Барака» бозоридаги сотувчилар савдо қиладилар.

Ички ишлар органи ва Миллий гвардия ходимлари кийим-кечак бозорларига кириш йўлларини тўсиб қўйганлар. Натижада савдогарлар кўчада манекетларни қўйиб, товарларни ёзган ҳолда эрталаб ва кечқурун савдо уюштирмоқдалар. Бу ишлар 1 июлдан ушбу ҳудуднинг сариқ карантин зонасига киритилгани, соат 23:00 дан 07:00 гача одамларнинг кўчада юришлари тақиқланишига қарамасдан давом этмоқда. Бу ерда санитария ва эпидемиология қоидаларига зид равишда савдо уюштирилмоқда.

Қизиғи шундаки, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари стихияли савдони енга олмаяптилар. Наталья Шашкова маҳалла милиция таянч пунктига мурожаат қилган. Орган ходимлари кўпчиликдан бу борада шикоятлар тушаётганини тан олишган. Милиция ходимларининг савдогарларни қувишини кузатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кийим-кечак бозорларини ҳеч қандай чекловсиз очиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлишини ёзадилар.

Чилонзор туманида бир нечта йирик савдо марказлари жойлашган, жумладан «Ипподром» ва «Бек Барака» бозорлари ҳам шу ерда. Коронавирусга қарши кураш республика комиссияси қарорига кўра пойтахтдаги ноозиқ-овқат бозорлари белгиланган график бўйича ишлайди ва дезинфекция учун айрим кунлари ёпиб қўйилади. «Потребитель.уз» нинг Telegram-каналидаги маълумотга кўра, 6 июлдан «Ипподром», «Абу Саҳий», «Қатортол», «Чорсу», «Ўрикзор», «Қўйлиқ» ва «Паркент» бозорлари ишлай бошлайди.

Ўзбекистонда COVID-19 биринчи бор қайд этилганидан сўнг карантин жорий этилди. Мамлакатда кўпгина корхона ва муассасалар, жумладан кийим-кечак бозорлари ёпилди. Апрель ойи охиридан карантин чоралари юмшатилиб, автосервислар, қурилиш материаллари бозорлари, гўзаллик салонлари, меҳмонхона ва бошқа тижорат объектлари ишга туширилди.

Бешинчи июль куни Ўзбекистонда янги антирекорд ўрнатилди – бир кунда коронавирусга чалинган 312 нафар одам қайд этилди. Жами республикада инфекцияга чалинганларнинг сони 10 143 та одамни ташкил этди, 6584 киши мазкур инфекциядан соғайиб кетган ва 35 та одам ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ