Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тўпланган 800 тожикистонликлар ватанига қайтдилар

Чегарадаги тожикистанликлар . Asiaplustj.info сайти фотосурати

Коронавирус инфекцияси муносабати билан киритилган чоралар туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегарада оилалари билан қолиб кетган тожикистонлик меҳнат мигрантлари 3 июль куни уйларига олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар беради. Автобуслардаги трансфер Марказий Осиёда Халқаро миграция ташкилоти кўмаги билан амалга оширилди.

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариағаш тумани “Жибек Жоли” чегара ўтказиш манзилида ватанга қайтишни қасд қилиб тўпланган 776 нафар тожикистонлик фуқаролар ва шу жумладан 40т а ёш болалар республика расмийлари томонидан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўлагини тақдим этиш тўғрисида олиб борилаётган музокаралар натижасини кутиб ўтирган эдилар.

“Жибек Жоли” назорат ўтказиш маскани ёнида ватанига қайтишни кутаётган одамлар учун қуёшнинг ўткир тиғли нуридан тўсувчи бостирма ўрнатиб бердилар. Маҳаллий ҳокимият идоралари бу ердаги одамлар учун кунига бир мартадан озиқ-овқат ва сув билан таъминоти ҳамда тез тиббий ёрдам ва полиция нарядининг навбатчилиги ташкил этилди.

Ўтган икки кун давомида Тожикистоннинг 140 нафар фуқаролари ҳам Ўзбекистон орқали қуруқлик транспортида ватанига қайтдилар.

Карантин бошланганидан бери уйларига қайтмоқчи бўлаётган Тожикистон фуқаролари вақти-вақти билан Маркизй Осиё давлатлари чегарасида тўпланиб қолишмоқда. Халқаро миграция ташкилоти миссияси тожикистонлик мигрантларга “Жибек Жоли” назорат ўтказиш манзилидан уйларига қайтишга бир неча бор ёрдам берган: 3 июнь куни 230 нафан одамга трансфер ташкил этилди, 19 июнда эса Хўжандга автобусларда яна 600 нафар тожикистонликлар етиб келдилар. Трансферларни ташкил этишда молиявий ёрдамни БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда АҚШ ва Норвегия ҳукуматлари кўрсатишмоқда.

Шу билан бирга, Тожикистон фуқароларининг Россиядан ҳаво транспортида қайтишлари учун 13 та махсус чартер рейслари ташкил этиш режалаштирилган:

7 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Сомон Эйр»);

9 июль — Душанбе — Москва — Душанбе, («Тожик Эйр»);

11 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Сомон Эйр»);

16 июль — Душанбе — Екатеринбург — Душанбе («Тожик Эйр»);

18 июль — Душанбе — Новосибирск — Душанбе («Сомон Эйр»);

20 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Тожик Эйр»);

22 июль — Душанбе — Санкт-Петербург — Душанбе («Сомон Эйр»);

24 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Сомон Эйр»);

26 июль — Душанбе — Краснодар — Душанбе («Тожик Эйр»);

28 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Тожик Эйр»);

30 июль — Душанбе — Москва — Душанбе («Сомон Эйр»).

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги рейслар сонини Россия томони билан келишиб олган. Тожикистон республикасининг Москвадаги элчихонасида тузилаётган йўловчилар рўйхатига киритилиш учун E-mai (charter-russia@mfa.tj) орқали ариза топшириш керак бўлади. Вазирликдагилар аниқлик киритишича, рўйхат тузилаётганда устуворлик аёллар, болалар, қариялар ҳамда беморлар, талабалар ва Россияга хизмат сафари билан келган шахсларга берилади.

Беларусь ва Украина ҳудудида қолиб кетган Тожикистон фуқаролари уйларига «Сомон Эйр» авиакомпаниясининг 10 июлга режалаштирилган Душанбе — Минск — Душанбе чартер рейси орқали қайтишлари мумкин бўлади. Бунинг учун улар мазкур республикалардаги Тожикистоннинг дипломатик ваколатхоналарига ариза беришлари зарур (Тожикистоннинг Белоруссиядаги элчихонаси билан +375-175490183, tajembminsk@mfa.tj, Украинадаги элчихона билан +380-950162777, tajembkyiv@mfa.tj алоқа ўрнатиш мумкин).

Олдинроқ хабар берилганидек, 8 июль куни «Сомон Эйр» авиакомпаниясининг самолёти Франкфурт-Майндан Душанбега чартер рейсини амалга оширади. Рўйхатга киритиш учун аризани республиканинг Буюк Британия, Бельгия, Франция, Германия, Швейцария ва АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари орқали бериш мумкин бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди