Самарқандлик сиам эгизакларининг ота-онаси ўз чақалоғидан воз кечдилар

Stv.uz сайти фотосурати

Самарқандда туғилган икки бошли сиам эгизакларининг ота-онаси ўз чақалоғидан воз кечдилар. Бу ҳақда Nova24 хабар беради.

Чақалоқларнинг бобоси келинининг туғишига йўл қўйганидан афсусланган, чунки анализлар бу каби эгизакларнинг дунёга келишини олдиндан аниқ кўрсатган. «Биз уларни қаергаям олиб борамиз? Ҳаттоки, эгизакларнинг қанча умр кўришини билмаймиз. Мен хато қилдим, келинимнинг ҳомиласини олдириб ташлаш керак эди. Мен соғлом фарзанд туғилади, деб ўйлагандим», — дейди бу инсон. ОАВда бола туққан аёлнинг қайнотаси ўта диндор одам бўлгани, болаларнинг туғилишига айнан у йўл қўйганини ёзганди. Шунингдек, аёлнинг учта соғлом фарзанди борлиги ҳам маълум бўлди.

Децефал типдаги сиам эгизаклари Самарқанд вилоят перинатал марказида 27 июнда дунёга келди. Қизалоқлар кесарева йўли билан туғилган. Врачлар чақалоқлар аҳволини бошидан оғир эканини қайд этдилар. Ҳозирда улар Самарқанд вилояти кўптармоқли болалар тиббий марказининг интенсив терапия бўлимида назорат остида. Гўдакларда нафас олиш ва юрак етишмовчилиги касаллиги аниқланган. Улар узлуксиз намланган ҳаво ва илиқ кислород билан таъминлан.

Врачларга кўра, қизалоқдарда иккита буйрак, битта сийдик пуфаги, битта жигар, иккита ўт пуфаги ва битта юрак мавжуд. Бош чаноқ суяги ва бўйин кўкрак умуртқа пағоналари иккита ва улар алоҳида шаклланган. Чақалоқлар каллалари битта кенг кўкрак қафасига туташган. Қизалоқларнинг вазни 4600 грамм, бўйи 48 см.

Анестезиолог Собиржон Раҳмонов сиам эгизаклари 200-220 минг ҳолатда бир марта учрашини айтади. Ҳозирда врачлар чуқур таҳлиллар ўтказиш ва бу борада тажрибага эга хориж мутахассислари билан консультация ўтказишни режалаштирмоқдалар.
Тиббий тадқиқотларга кўра, сиам эгизакларининг 40 фоизи ўлик ҳолатда туғиладилар. Бундай чақалоқларнинг 35 фоизи туғилган куни ички органлар функциялари бузилиши оқибати ҳаётдан кўз юмадилар. Сиам эгизакларининг 70 фоизини қиз болалар ташкил этади.

Дицевал эгизаклари мустақил ҳаёт кечиришлари ҳам мумкин. Бундай эгизакларнинг энг машҳурларидан бири АҚШдаги опа сингил — Эбигейл ва Бриттани Хенселдир. Улар мактаб ва коллежни тамомлаганлар, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, ўзларининг реалити-шоусида иштирок этганлар. Ҳозирда опа-сингил 30 ёшда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ