Ўзбекистонда хусусий клиникалар 24 июндан бошлаб коронавирус таҳлилини ўтказиши мумкин

Коронавирус таҳлили . Mos.ru сайти фотосурати

Ўзбекистондаги хусусий тиббий муассасалар 24 июндан бошлаб коронавирусга таҳлил ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матубот хизмати хабар беради.

Коронавирус инфекциясини олидини олиш республика махсус комиссияси апрель ойи охирида хусусий клиникаларга таҳлил ўтказишга рухсат берганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида нодавлат лабораторияларда таҳлиллар ўтказилиши мамлакатга вирус кириб келишининг дастлабки босқичини аниқлашга имкон бериши айтилган.

Таҳлиллар ўтказиш учун хусусий клиника Санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан шартнома тузиши ва барча санитария талабларига жавоб бериши керак. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олинишига рухсат берилди. Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил равишда белгилайди.

Ижтимоий тармоқлар фойланувчилари санэпид хизматининг туман бўлимларида коронавирусга тест топшириш учун одамлар тирбанд бўлаётганини ёзидилар. Кўпчиликка ишга жойлашиш, болани лагерга юбориш ёки операция учун COVID-19 йўқлиги борасида маълумотнома керак бўлади. Одамлар навбатдан ўрин эгаллаш учун саҳарлаб соат 4 да келишга мажбур бўлмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусга оид бир миллиондан ортиқ тест синови ўтказилган. Кейинги кунларда мутахассислар ҳар куни 16-17 мингта проба олмоқдалар. 23 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 6500 нафардан иборат, 4450 та бемор инфекциядан тузалиб кетган, 19 та одам ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ