Ўзбекистоннинг йирик супермаркетлари ва дўконларига кириш-чиқиш эшикларида бепул қўлқоплар берилиши бошланади ҳамда қўлларни дезинфекия қилиш учун антисептиклар қўйилади. Коронавирус тарқалишинининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг инфекцияни юқтириб олган одамларнинг сони ўсиб бораётгани муносабати билан қабул қилинган ушбу қарори ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 пандемиясига бағишланган Telegram-лойиҳасида сўз юритилади.
Дўконларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланган. Бозорлар бир ҳафатада бир марта дезинфекция қилиш учун ёпиб қўйилади.
Бу ишларнинг бажарилиши устида ИИВ, Миллий гвардия ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назоратининг инспекцияси кузатиб боради. Мазкур идораларга кучайтирилган тартибда рейдларни ўтказиш вазифаси юклатилган, карантинга риоя қилиш учун масъулият эса шахсан Қорақалпоғистон ҳукумати раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг зиммасига юклатилади.
Рейдларни кучайтириш бўйича топшириқларнинг берилиши карантин шароитида фаолият юритиши рухсат этилган айрим корхоналарнинг огоҳлантиришларга қарамай режимни бузаётгани, шу жумладан, тана ҳарорати юқори бўлган ташриф буюрувчиларни объектга қўйилаётгани, ижтимоий масофага риоя қилинмаётгани, дезинфекция қилишга зарур даражада этибор берилмаётгани ва ходимларини ҳимоя воситалари билан таъминламаётгани билан изоҳланади .
Тошкент шаҳрининг “қизил” тоифали туманларида фуқаролари уй карантинига олинган хонадонлар ёнида 24 соат давомида навбатчиликлар ташкил этилади, даҳаларида, кўчаларида COVID-19 инфекциясини юқтириб олган фуқаролар аниқланган маҳаллаларда эса блокпостлар пайдо бўлади. Транспорт вазирлигига автобусларда ижтимоий масофага риоя қилиниши ҳамда автобусларда одамларни тўлиб кетишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш вазифаси топширилди. Автобуслар ҳаракати 8 июнь кунидан бошлаб яшил ва сариқ ҳудудларда рухсат берилган.
Қатъий карантин чекловларининг киритилиши амалда Миллий гвардия ходимларининг бошбошдоқлигига айланиб кетмоқда. Мисол учун, Зарафшон шаҳар аҳолиси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, шаҳарликлардан автомобиллар ва велосипедлар тортиб олинаётгани ва шундан кейин баённомалар расмийлаштирилмасдан жарима майдончаларига олиб кириб қўйилаётгани, ҳатто сув ичиб олиш учун ниқобни ечилганда, жаримага тортишлари мумкинликлари тўғрисида шикоят қилдилар.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган одамларнинг сони кун сайин кўпаймоқда. Мисол учун, 22 июнь куни касалликка чалиниш ҳолатлари 146 тага кўпайиб, зарарланганларнинг умумий сони 6461 кишига етди. Қизиғи шундаки, барча янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида аниқланмоқда.