Тез ёрдам машинасини кутиш оқибатида икки йилда 50 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмган

Ўзбекистонда Тез ёрдам автомобиллари . @ssvuz телеграм-канали фотосурати

Ўзбекистонда кейинги икки йил ичида 48 мингдан ортиқ одам Тез ёрдам машиналарининг кечикиб келиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева мажлисда мана шундай маълумотларни келтирди, деб хабар беради Парламент юқори палатасининг матбуот хизмати.

Кўпинча бунга автомобилчиларнинг махсус транспортни қўйиб юбормаслиги сабаб бўлган. Нарбаеванинг айтишича, кейинги уч йил ичида 700 дан ортиқ мана шундай ҳодисалар қайд этилган. Шунинг учун, депутатлар мудҳиш воқеаларни олдини олишга қаратилган қонунга ўзгартиришлар тарёрлаганлар.

«Йўллардаги тартиб-интизомга фақатгина қоидабузарликни қайд этиб, жарима ундириш билан эришиб бўлмайди.

Бугун Қонун чиқса, эртадан бошлаб ҳайдовчиларни жазога тортиш керакмас. Аввало, тушунтириш, ўргатиш, огоҳлантириш керак», — дейди Сенат раиси.

Ўтган йил ноябрда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тез ёрдам ва бошқа махсус транспортларни ўтказиб юбормаслик билан боғлиқ солинадиган жарималар миқдорини икки баробарга кўпайтириш таклифи билан чиқди. Жарималар бештадан ўн базавий ҳисоблаш миқдорида– 1,1 млн сўмдан ($110) 2,2 млн ($220) сўмгача белгилаш тавсия этилди.

Тез ёрдам машиналарини оддий ҳайдовчилар хурмат қилмаслигидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам шикоят қилганди. Вазирлик мулозимлари 2019 йил сентябрда бўлиб ўтган нохуш воқеани мисол келтирадилар. Яккасарой туманидаги автомобиллар тирбандлиги ичида қолиб кетган Тез ёрдам машинаси аэропортда ҳушидан кетиб қолган одамга ёрдам бериш учун кечикади. Натижада бемор ҳаётдан кўз юмади.

Бу гал Тошкент шаҳар ИИББ Тез ёрдам машинасига қандай қилиб йўл бериш кераклиги тўғрисида қўлланма эълон қилди.Ҳайдовчиларга Тез ёрдам машинасига йўл бериш учун ҳар томонга чекиниш таклиф этилди, агар ҳайдовчилар бу билан йўл қоидасини бузсалар, уларга жарима солинмаслиги эслатиб ўтилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ